Daryo

Xiaomi ўзининг энг қиммат флагмани Мi 11 Ultra’ни тақдим этди

Смартфон корпуси шишадан ишланган ва чанг ҳамда намликда IP68 стандарти бўйича ҳимояланган

1 дақиқа ўқиш22 818 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Hi-Tech.Mail.ru

Xiaomi компанияси энг сўнгги ва қиммат технологияларни ўзида мужассам этган Мi 11 Ultra флагманини тақдим этди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Фото: Hi-Tech.Mail.ru

Xiaomi Mi 11 Ultra массив камера модули билан қолган моделлардан ажралиб туради. Объективларнинг ўнг томонида кичкина қўшимча экран жойлашган бўлиб, унда вақт ва келган хабарлар кўрсатилади, шунингдек, ундан селфи учун ҳам фойдаланиш мумкин.

Мi 11 Ultra’нинг асосий камераси Мi 11 Pro’ники каби — Samsung’нинг 50 Мп ва 1/1,12 ўлчамли GN2 сенсори. Бунга қўшимча сифатида 128 даража атрофни тасвирга олувчи кенг бурчакли 48 Мп, шунингдек, 5 карра оптик зумли телефотообъектив ўрнатилган.

Смартфон корпуси шишадан ишланган (керамика варианти ҳам бор) ва чанг ҳамда намликда IP68 стандарти бўйича ҳимояланган — у 1,5 метр чуқурликда сув остида ярим соат тура олади. Бироқ ичига сув кириши оқибатида юзага келган нуқсонлар кафолат ичига кирмайди.

Фото: Hi-Tech.Mail.ru

Шунингдек, қурилма QHD+ сифатли ҳамда 120 герц частотали катта AMOLED-дисплейга эга бўлган. Смартфон Snapdragon 888 процессорида ишлайди, шунингдек, унга сиғими 5000 мА/соатли янгича типдаги кремний-кислородли анод аккумулятор ўрнатилган.

Ушбу смартфоннинг 8/256 Гб версияси Хитойда 5999 юандан (913 АҚШ доллари) сотувга чиққан.

Аввалроқ Xiaomi геймерлар учун Black Shark 4 ва 4 Prо флагманларини тақдим этгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир: Xiaomi компанияси Poco F3 ва X3 Pro’ни тақдим этди: флагманлар нархи 249 евродан бошланади

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар