Daryo

Карантиндаги катта юбилей: Венеция шаҳрининг 1600 йиллиги қандай нишонланмоқда? (фото)

Маълумотларга кўра, Венеция 421 йил 25 мартда ташкил топган

3 дақиқа ўқиш56 362 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Pixabay

2021 йил 25 март куни Венециянинг ташкил топганига 1600 йил тўлди. Коронавирус пандемияси туфайли карантиннинг иккинчи йили давом этмоқда. Байрамларни кенг миқёсда нишонлаш эса тақиқланган. Аммо дунёнинг энг гўзал шаҳарларидан бирининг аҳолиси юбилейни қай тарзда нишонлашни режалаштирмоқда.

Маълумотларга кўра, Венеция 421 йил 25 мартда ташкил топган. Ажойиб шаҳар ўзининг ўрта асрлардаги қиёфасини сақлаб қолган. Пандемияга қадар ҳар йили 20 миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрган.

Фото: Pixabay

Аҳоли юбилейни қай тарзда нишонлашни ва завқланишни билади. Бу йил ҳам юбилей тантаналарига юз минглаб сайёҳлар жалб этилган бўлар эди. Аммо Венеция Италиянинг аксарият минтақалари сингари қизил ҳудудда. У ерда карантиннинг қатъий человларига амал қилинади.

Фото: Pixabay

«Фақат зарур бўлганда кўчага чиқиш мумкин: иш, дўкон, шифокор учун. Бошқа сабаб билан кўчада юриш мумкин эмас» − дейди Кристина Самилина. Бар, ресторан, кафелар ёпиқ, фақатгина буюртма бериш мумкин.

Фото: Pixabay

Шаҳарда комендантлик соати мавжуд. Кечаси соат ўндан тонгги бешгача ташқарига чиқиш тақиқланади. Бу камида 2021 йилнинг 4 апрелигача амал қилади.

Фото: Pixabay

Сайёҳлар йўқ, агар меҳмонхоналарда бор бўлса, улар ишлаш учун келган.

Фото: Pixabay

Венецияликлар қоидаларга қатъий риоя қилади. Ниқобсиз кўчага чиқиш мумкин эмас. Шунингдек, жамоат жойларида дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланади.

Фото: Pixabay

Санта-Лючия темир йўл станциясида полиция йўловчилардан сертификат талаб қилади. Ҳужжатда одамлар ҳаракатланиш сабабини, ташриф вақти, шахсий маълумоти кўрсатилган бўлиши шарт.

Фото: Pixabay

Аммо Венециянинг юбилейи эътиборсиз қолдирилмайди. Шаҳарнинг расмий сайтида таътилда соат 11 да Сан-Марко базиликасида оммавий маросим ўтказилиши айтилган. Одамларнинг кўп бўлишига йўл қўймаслик учун телевизион трансляция ва Facebook’да жонли эфир ташкил этилади.

Фото: Pixabay

Соат 16:00 да эса Венециянинг барча ибодатхоналари қўнғироқлар билан байрам кунини эслатади. Кечки соат 06:30 да «Rai 2» миллий телеканалида шаҳар тарихи ва маданияти ҳақида ҳикоя қилувчи махсус дастур бошланади.

Фото: Pixabay

Юбилейга Grand канал қирғоқларини боғлайдиган машҳур Rialto кўприги байрамона тарзда безатилган.

Фото: Pixabay

Венеция ҳукумати юбилей тантаналари бутун йил мобайнида давом этишига қарор қилди.

Мэр Луижи Бругнаро бутун дунё бўйлаб Венецияга бағишланган тадбирларни − унинг тарихи, архитектураси, санъати, таниқли инсонларини 2022 йил 25 мартгача бутун дунё миқёсида ўтказишга чақирди. Бу конференция, семинар, кўргазма, намойиш ва экскурсиялар бўлиши мумкин.

Фото: Pixabay

Шаҳар ҳокимлиги бундай лойиҳаларни ахборот билан таъминлашга тайёр. Бунинг учун қўмита ташкил этилиб, унинг таркибига маданият, санъат ходимлари, ишбилармон, сиёсатчи, хайрия ташкилоти ва ижтимоий муассаса вакиллари кирди.

Фото: Pixabay

Ҳозирда календарь бўйича 235 та тадбир лойиҳалари мавжуд. Масалан, 11 сентябрдан 27 мартгача «Венеция − туғилиш ва қайта уйғониш» кўргазмаси бўлиб ўтиши маълум қилинган.

Фото: Pixabay
Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар