Daryo

А Серия. Криштиану Роналдунинг ҳет-трики «Ювентус»га ғалаба келтирди

«Ювентус» А Серия 27-турида «Кальяри» майдонида меҳмон бўлди

1 дақиқа ўқиш42 860 кўришлар0 изоҳ0

Футбол бўйича Италия А Сериясининг 27-турида «Ювентус» 14 март, якшанба куни «Кальяри» майдонида меҳмон бўлди.

Фото: «Дарё»

Учрашувнинг 10-дақиқасидаёқ Криштиану Роналду туринликларнинг дастлабки голини урди. 25-дақиқада португалиялик футболчи пенальтини аниқ амалга оширган бўлса, орадан кўп ўтмай ҳет-трикни нишонлади.

Бунга майдон эгалари 61-дақиқада Жованни Симеоненинг урган голи билан жавоб қайтарди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгаришсиз қолди.

Бу ғалабадан кейин «кекса синьора»нинг очколари 55 тага етди ва жамоа 3-ўринда бормоқда. «Кальяри» (22) эса 17-поғонадан жой олган.

«Кальяри» — «Ювентус» учрашувидаги голлар видеосини бу ерда томоша қилиш мумкин — видео.

А Серия

27-тур баҳси

14 март, якшанба

«Кальяри» — «Ювентус» 1:3

Голлар: 0:1 – 10 Роналду, 0:2 – 25, пенальти Роналду, 0:3 – 32 Роналду, 1:3 – 61 Симеоне.

«Кальяри»: Кранё, Годин, Чеппителли (Клаван, 69), Ругани (Перейро, 80), Заппа (Асамоа, 69), Наингголан, Марин, Данкан (Деёла, 81), Нандес, Жоао Педро, Симеоне (Черри, 80).

«Ювентус»: Шенсни, Алекс Сандро (Бернардески, 34), Кьеллини (Бонуччи, 70), де Лигт, Данило, Рабьо, Куадрадо (Фработта, 83), Кулусевски, Кьеза (Артур, 83), Роналду, Мората (Маккенни, 70).

Огоҳлантиришлар: Роналду (14), Куадрадо (18).

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар