Daryo

Италияда 45 киши мафияга алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олинди

Қўлга олинган гумонланувчилар фирибгарлик, товламачилик ва иқтисодий жиноятларни, хусусан, «пул ювиш» операцияларини амалга оширганлиги тахмин қилинмоқда

1 дақиқа ўқиш30 576 кўришлар0 изоҳ0
Foto: ANSA

Италияда ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан ўтказилган иккита махсус операция давомида мамлакатдаги энг қудратли Ндрангета мафиясининг жами 45 нафар аъзоси ҳибсга олинди. Бу ҳақда ANSA хабар тарқатган.

Фото: ANSA

Датлабки махсус операцияда 28 нафар одам, иккинчи тадбирда эса яна 17 киши ҳибсга олинган.

Қўлга олинган гумонланувчилар фирибгарлик, товламачилик ва иқтисодий жиноятларни, хусусан, «пул ювиш» операцияларини амалга оширганлиги тахмин қилинмоқда. Жиноий иш иштирокчиларига айланган мазкур шахслардан жами 6 миллион евро олиб қўйилган.

Шунингдек, Италияда Ндрангета мафиясининг жиноятларига қарши тергов жараёни уч йил аввал бошланган.

Аввал Италияда мафия вакилларига тегишли бўлган 124 миллион еврога тенг мол-мулк мусодара қилингани ҳақида хабар берилган. Январда мафияга алоқадорликда гумон қилинган 48 нафар киши ҳибсга олинган. Тезкор операцияда 200 нафар ҳуқуқ-тартибот органларининг ходимлари иштирок этган ва тадбирга вертолёт ҳам жалб этилганди.

Ундан аввал Сицилияда мафияга алоқадор 20 нафар гумонланувчи қўлга туширилган.

Мавзуга доир: Италия мафияси тез ёрдам машиналарига сиренадан фойдаланишни тақиқлади

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар