Daryo

Xiaomi’нинг инқилобий смартфони тақдим этилди. Унинг «шаршара-экрани» барча томондан букилган

Смартфонга экраности фронтал камера ўрнатилган, овоз экран вибрацияси орқали узатилади

1 дақиқа ўқиш38 794 кўришлар0 изоҳ0
Foto: IXBT

5 февраль куни Xiaomi компанияси ўзининг навбатдаги инқилобий смартфонини тақдим этди. У тўрт томони ҳам анча букилган «шаршара-экран» билан жиҳозланган, деб хабар беради IXBT.

Фото: IXBT

Xiaomi компанияси бош директори Лей Цзюнь Weibo ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали янги қурилманинг тақдимоти бўлиб ўтишини эълон қилганди. Тизер гап эгилувчан смартфон ҳақида кетаётганига шама қилганди.

Xiaomi’нинг маълум қилишича, қурилма барча томони 88 даража бурчак остида букилган инқилобий экрандан фойдаланмоқда. Афтидан, смартфон ёнлари ҳам экран билан қопланган (корпус бурчакларидан ташқари), бундан ташқари, унинг ҳеч қандай тугма ва тешиклари йўқ. Янги қурилмани яратишда компания бутун дунё бўйлаб 46 та патентни рўйхатдан ўтказган.

Фото: IXBT

Смартфонда тўрт томони букилган «шаршара-экран»дан фойдаланилган, аммо бу каби шаклдаги дисплейни ишлаб чиқариш ҳақиқатан қийин жараён ҳисобланади. Xiaomi шишага Цельсий бўйича 800 даража ва юқори босимда ишлов берадиган ўз қурилмасини яратган.

Фото: IXBT

Смартфонга экраности фронтал камера ўрнатилган, овоз экран вибрацияси орқали узатилади, шунингдек, у симсиз қувватланиш ҳамда бошқа қатор инновацион технологияларга эга.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг декабрь бошларида таниқли Ice Universe ники остидаги инсайдер Xiaomi’нинг навбатдаги флагмани 2020 йил охирига қадар намойиш этилишини, Xiaomi Mi 11 номига эга бўладиган қурилма «шаршара-экран» билан жиҳозланишини маълум қилганди.

Мавзуга доир: Xiaomi’нинг 1,5 минг долларлик смартфонида нима бўлиши керак? Компания бош директори мухлисларга мурожаат қилди

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар