Daryo

Украина қатъий локдаунни бекор қилишга қарор қилди

Мамлакатда кучайтирилган карантин 24 январгача давом этиши белгиланганди

2 дақиқа ўқиш20 716 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “RIA Novosti”

Украина 24 январдан бошлаб қатъий локдаунни бекор қилиш ва коронавирус туфайли жорий қилинган аввалги чекловларга қайтишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда бош вазир Денис Шмигаль «Интерфакс»га берган интервьюсида маълум қилган.

Фото: «РИА Новости»

Мамлакатда кучайтирилган карантин чоралари 8 январда жорий қилинган ва у 24 январгача давом этиши белгиланганди.

«Ҳозир биз Янги йилдан Рождествогача шаклланган занжирни узмоқдамиз. Агар биз ушбу қишки таътилни ташкиллаштирмаганимизда февраль ойида тиббий тизимимиз дош беролмайдиган кўрсаткичга етган бўлардик», — деб таъкидлаган вазир. — Бошланаётган тўлқинни пасайтириб, февраль ойида касалланганлар сони ортишига йўл қўймаслик учун йилнинг нисбатан фаолсиз вақтида Европада энг юмшоқ локдаун жорий этишимиз мумкин бўлса, нима учун одамларнинг ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйишимиз керак?».

Шмигаль локдауннинг асосий мақсади аҳолининг ҳаракатланишини чеклаш бўлганлигини таъкидлаган. Унинг айтишича, ҳукумат коронавирусга қарши вакцина олингунга қадар соғлиқни сақлаш тизимини зўриқтирмасликка ҳаракат қилган. Вакцина февраль ойига қадар етказиб берилиши кутилмоқда.

Мавзуга доир: Владимир Зеленский Украинада яратилаётган коронавирусга қарши вакцина такрорланмас эканлигини айтди

«25 январдан катта эҳтимол билан қатъий чекловлар жорий этилишидан олдин амалда бўлган ‘тўқ сариқ’ зонага қайтамиз», — деган ҳукумат раҳбари. Нисбатан юмшоқроқ чекловлар 31 мартга қадар давом этиши мумкинлигини қўшимча қилган. «Ҳозирча мослашган карантинни бекор қилиш учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Касаллик йўқолгани йўқ», — деган бош вазир.

Декабрь ойи бошларида Украина соғлиқни сақлаш вазири Максим Степанов мавсумий грипп ва ЎРВИ билан касалланиш фонида локдаун жорий қилишни таклиф қилганди. Чекловлар соғлиқни сақлаш тизимига юкламани камайтириши керак, деган эди вазир.

Локдаун пайтида пайтида мамлакатда кафе, бар ва ресторанлар ёпилди, аммо уйга олиб кетиш ва етказиб бериш учун ишлашда давом этди. Бозорлар, фитнес заллари ва кўнгилочар муассасалар ҳам ишламади, оммавий тадбирлар тақиқланди. Бундан ташқари мактаблар ва ОТМлар ёпилган, аммо болалар боғчалари ишлашда давом этган.

Шунингдек, озиқ-овқат дўконлари, банклар, дорихоналар ва почта бўлинмалари ўз ишини давом эттирди. Жамоат транспорти фаолияти ҳам чекланмади.

Жонс Ҳопкинс маълумотларига кўра, пандемия бошидан буён Украинада 1,2 миллиондан ортиқ кишида COVID-19 аниқланди, 21,8 минг киши вафот этди, 902,4 минг киши соғайди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар