Daryo

Фото: Қайтадан локдаун жорий этилгач, ҳувиллаб қолган Лондон манзаралари

Икки ой ичида Буюк Британияда коронавирус инфекциясига чалиниш даражаси икки карра ўсиб, ҳар 100 минг аҳолига 519 та ҳолатга етди

1 дақиқа ўқиш28 746 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Reuters

Янги чоралар жорий этилиши ҳақида Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон 4 январь куни халққа қилган мурожаатида эълон қилди, деб ёзади «РБК».

Фото: Reuters

«Вируснинг янги варианти қўрқитадиган даражада тез тарқалмоқда. Учинчи миллий локдаун зарурлиги аниқ-равшан», — деди Жонсон.

Фото: Reuters

Жонсоннинг сўзларига кўра, коронавируснинг янги штамми тарқалишни бошламаганида, янги чораларга зарурат қолмаган бўларди. «Бизнинг COVID-19’га қарши курашдаги жамоавий ҳаракатларимиз иш берган ва агар вируснинг янги тури чиқмаганида эди, иш беришда давом этган бўларди», — деди Жонсон.

Фото: Reuters

Чекловлар доирасида Буюк Британиядаги барча бошланғич ва ўрта мактаблар масофадан ўқишга ўтади. Бундан ташқари, 6 январдан бутун мамлакат бўйлаб мажбурий яккаланиш жорий этилади — фуқаролар фақат ишга бориш, озиқ-овқат ва энг зарур нарсаларни сотиб олиш, тиббий ёрдам олиш ёки спорт билан шуғулланиш учунгина уйдан чиқиши мумкин бўлади.

Фото: Reuters
Фото: Reuters
Фото: Reuters
Фото: Reuters

Икки ой ичида Буюк Британияда коронавирус инфекциясига чалиниш даражаси икки карра ўсиб, ҳар 100 минг аҳолига 519 та ҳолатга етди.

Фото: Reuters
4 январь ҳолатига мамлакатда бир кеча-кундузда 58 784 та янги ҳолат аниқланди. 407 киши вафот этди. Бутун пандемия даврида эса мамлакатда 2,7 миллион киши коронавирусни юқтириб олди, 75,5 минг киши вафот этди. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар