Daryo

Хитойдаги шаҳарнинг бирида ҳайдовчи ва операторлар ёрдамисиз роботакси ҳаракатланишни бошлади

Тажриба Шэньчжэня марказида амалга оширилган, унда AutoХ стартапининг 25 та ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобили иштирок этган

1 дақиқа ўқиш22 844 кўришлар0 изоҳ0
Foto: AutoX

Хитой кўчаларида биринчи бор рулида хавфсизликни таъминловчи ҳайдовчи ва оператор қўллаб-қувватловисиз ҳаракатланадиган автомобиль пайдо бўлди. Тажриба Шэньчжэня марказида амалга оширилган, унда AutoХ стартапининг 25 та ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобили иштирок этган. Келажакда ундан роботакси сифатида фойдаланиш режалаштирилган. Бироқ ҳозирча машиналар шаҳар бўйлаб йўловчиларсиз ҳаракатланади, деб хабар беради Motor.

Фото: AutoХ

AutoХ вакилининг сўзларига кўра, бу синовдан ўтказишнинг янги босқичи бўлиб, унинг доирасида автомобиль инсон томонидан назорат қилинмайди ва у умумий фойдаланишдаги йўлларда ҳаракатланади. Стартап тажриба сифатида Хитойнинг аҳолиси кўп шаҳарларидан бирини танлаган.

AutoХ’га Alibaba интернет-гиганти ёрдам кўрсатмоқда ва у Хитойнинг BYD электромобиль ишлаб чиқарувчи компанияси билан ҳамкорлик қилади. Стартап электрокарлари жуда мураккаб йўл сценарийларини ҳам қайта ишлашга қодир ХCУ махсус назорат блоки ва ҳар қандай об-ҳаво шароити қўрқинчли бўлмаган сенсорлар билан жиҳозланган.

AutoХ фаолияти Хитой билан чекланиб қолмайди. 2019 йилнинг декабрида стартап ўзининг ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобилларини Калифорнияда ҳам тестдан ўтказиш имконини берадиган лицензияга ариза бергани маълум бўлганди.

Аввалроқ Россиянинг «Глонасс» нотижорий ташкилоти вакиллари ҳайдовчисиз бошқариладиган маҳаллий тизимнинг янги синовлари бошланганини маълум қилганди. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар