Daryo

Туркманистонда машиналар кузовида қора рангли элементлар бўлиши тақиқланди

Бундай автомашина эгалари радиатор панжаралар, бампер ва бошқа қисмларини оқ рангга бўяшга мажбур қилинади

1 дақиқа ўқиш86 678 кўришлар0 изоҳ0

Туркманистонда 24 ноябрдан бошлаб кузовида қора элементлари бор оқ рангли машиналар Ашхобод полициясида техник кўрикдан ўта олмайди, деб хабар бермоқда «Хроника Туркменистана» Turkmen news’га таяниб.

Фото: «Хроника Туркменистана»

Нашрнинг ёзишича, бундай автомашина эгалари радиатор панжаралар, бампер ва бошқа қисмларини оқ рангга бўяшга мажбур қилинади ва ушбу қисм ишлаб чиқарувчи томонидан ўрнатилган, техник жиҳатдан қайта бўяш мумкин бўлмаса ҳам, текширув муваффақиятли якунланганига тўғрисида белги қўйилмайди.

Хабарда айтилишича, тасдиқланмаган маълумотларга кўра, бундай буйруқни президент Гурбангули Бердимуҳамедов берган, уни амалга ошириш ички ишлар вазири Мамметхан Чакиев зиммасига юклатилган.

Қайд этилишича, Бердимуҳамедовнинг ўзи бутунлай оқ рангли бўлган машиналарда ҳам, ярим яшил, шунингдек, қора йўлтанламас машиналарни ҳам ҳайдайди.

2018 йил январидан бошлаб Ашхобод йўлларида рангли машиналар тақиқланган. Ушбу чеклов оғзаки бўлиб қонуний равишда расмийлаштирилмаган. Катта эҳтимол билан тақиқ ташаббускори ҳам севимли ранги оқ ранг бўлган президент Гурбангули Бердимуҳамедов бўлиши мумкин.

Мамлакатда қора рангли машиналар «шов-шувли» тақиқланганидан кейин 2018 йилнинг май ойида ҳукумат оқ рангдаги машиналардан ташқари барча бошқа рангдаги машиналарни ҳам тақиқлашга қарор қилган. Ўша вақтда Ашхобод аҳолиси вилоятларга қора рангдаги машиналарни амал-тақал қилиб сота олаётган эди, бироқ у ерларда ҳам бундай машиналар рўйхатга олинмай қўйган. Шу сабабли пойтахт аҳолиси машиналарини бўяшига тўғри келган. Ушбу хизматга талаб ортгани сабабли нарх-наво ҳам кескин кўтарилиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилда туркманистонлик мансабдорлар қора Mercedes’ларини оқ рангдагиларига алмаштиришга мажбур қилинганди. 2015 йилда Туркманистонда қора рангдаги автомобилларни мамлакатга олиб кириш тақиқлаб қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалган. Мавзуга доир:

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар