Daryo

Фото: Туркиядаги энг катта сарой — Долмабахчега саёҳат

Саройда жами 285 та хоналар, 44 та зал, 68 та йиғим хоналари ва 6 та ҳаммомлар мавжуд. Майдони 14 595 квадрат метрдан иборат

4 дақиқа ўқиш94 872 кўришлар0 изоҳ0
Dolmabaxche saroyi. Foto: “Daryo” / Madina Nurman

«Пандемия шароитида туризм» лойиҳасини ташкил этган Туркия маданият ва туризм агентлиги ўзбекистонлик журналист ва блогерларни Туркиянинг Истанбул ва Анталия шаҳарларига таклиф этди. Сафарнинг илк куни Истанбулнинг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилишдан бошланди. Ана шундай жойлардан бири бу Долмабахче саройи ҳисобланади.

Бугунги кунда сарой жойлашган ҳудуд XVII асрга қадар кўрфаз бўлиб, у ердан табиий денгиз бандаргоҳи сифатида фойдаланилган. XV асрда Константинополнинг қамали даврида Султон Меҳмет II сувдан кемаларни кўтариб, қуруқликдан Олтин шоҳ кўрфази томонга олиб чиқарган, деб ҳисобланади. Долмабахче саройининг султон Абдулмажед даврида ноқулай бўлиб қолган ёғочдан қурилган бино ўрнида бунёд этилган. Унинг қурилишида император меъморлари Карабет Балян, Оханесс Сервиранян, Никогос Балян ва Жеймс Уильям Смит қатнашган. Қурилиш ишлари 1843—1850 йилларда Хожа Саид оға ва 1850—1856 йилларда Эссеиeд Али Шоҳин бей назоратида амалга оширилган.

1856 йилдан бошлаб саройда 6 нафар ҳукмдор: Султон Абдулмажид, Султон Абдулазиз, Султон Мурод V, Султон Абдулҳамид II, Султон Меҳмед Решад V, Султон Меҳмед Воҳиддин VI ва сўнгги Ҳалифа Абдулмежидлар яшаган.

Республика, деб эълон қилинган даврдан бошлаб бу ерда Мустафо Камол Отатурк яшаб фаолият юритиб, вафот этган. 1949 йилгача Исмет Иненю президентлик қилганида саройдан қароргоҳ сифатида фойдаланган. 1984 йилда эса бу ерда музей фаолият юритган. Долмабахче саройида шиша ва қуйма металл устахоналари, қушлар майдони, отхоналар, ошхоналар ва бошқа қўшимча бинолар бўлган. Бош бино фойдаланиш нуқтаи назаридан ертўла қисми, икки қават ва болахонадан иборат уч қисмга ажратилган. Саройда жами 285 та хоналар, 44 та зал, 68 та йиғим хоналари ва 6 та ҳаммомлар мавжуд. Майдони 14 595 квадрат метрдан иборат. Шу сабабли ҳам у мамлакатдаги энг йирик сарой саналади.

Жойлашуви ва меъморий нуқтаи назаридан Қароргоҳ, Усмон саройи ва турк уйи андозаси асосида қурилган. Европанинг барокко ва рококо услублари ҳамда меъморчиликнинг неоклассик анъаналаридан фойдаланилган. Шундай қилиб, анъанавий усмон санъат услубининг янгича талқинида намоён бўлади.

Соатли минора.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Сарой ҳудудига кираверишда ўтирган мушук ва хизмат вазифасидаги полиция ходими. Бу ерда ҳар қадамда мушук ва итларни учратиш мумкин. Одамларга уларга меҳрибон.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Соатли минора.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Сайёҳлар ўзларни эркин ҳис қилиши учун барча шароитлар ҳозирланган.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Расмий ётоқхона (Селямлиқ).Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Ишлатилган тиббий ҳимоя воситаларини мана шундай махсус қутиларга ташлаш мумкин.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Расмий ётоқхона (Селямлиқ) гумбазаларидан бири.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Сайёҳлар учун ўриндиқлар.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Оилавий ташриф буюрувчилар.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Расмий ётоқхона.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Султон дарвозаси.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Султон дарвозаси ва замонавий архитектура биноси битта ракурсда.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Босфор кўрфазига қараган дарвоза.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Босфор кўрфазига қараган дарвоза.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Долмабахче саройи.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Долмабахче саройи.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Соатли минора.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Саройнинг ички қисмлари архитектуранинг ноёб услубларидаги ўзига хослик жиҳатларини сақлаб қолиш мақсадида суратга олиш, тасвирга тушириш учун рухсат этилмаган бўлса-да, расмий манбаларда ҳар бир хонанинг гўзаллигидан баҳраман бўлиш имконияти яратилган.

Фото: Move2Turkey.com
Фото: Move2Turkey.com
Фото: Move2Turkey.com
Фото: Move2Turkey.com
Фото: Move2Turkey.com
Фото: CCТ
Фото: PbBase
Фото: PbBase
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар