Daryo

Десерт учун хурмоли чиа-пудинг тайёрлаб кўринг

Ширинликни мева ва ялпиз билан безатинг

1 дақиқа ўқиш30 166 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Lifehacker

Десертнинг асосини, яъни пудингни кечки пайтда тайёрлаш керак. Тонгда эса бошқа масаллиқларни қўшиш билан ширинликни дастурхонга тортиш мумкин.

Фото: Lifehacker
Керакли маҳсулотлар:
  • Чиа уруғлари − 3 ош қошиқ;
  • Сут − 230 мл;
  • Асал − 1 ош қошиқ;
  • Хурмо − 2 дона;
  • Маккажўхори ёрмаси − 2 ош қошиқ;
  • Мевалар, ялпиз  таъбга кўра.
Тайёрланиш жараёни
  1. Чиа уруғи, сут ва асал аралаштирилади. Камида 2 соат, агар имкони бўлса 1 кечага музлатгичга қўйилади.
  2. Хурмо меваси тозаланиб, бир хил массага айлангунча блендерда майдаланади.
  3. Десерт учун махсус стаканга маккажўхори ёрмаси солинади ва устидан музлатгичда қуюқлашган аралашма қуйилади.
  4. Устидан хурмо ва яна пудинг массаси қуйилади.
  5. Тайёр бўлган пудинг мева ва ялпизлар билан безатилади.
Ёқимли иштаҳа! Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар