Daryo

АҚШ Очиқ осмон шартномасидан чиқди

Дональд Трамп 21 майда мамлакатнинг шартномадан чиқишини эълон қилганди

1 дақиқа ўқиш40 900 кўришлар0 изоҳ0
Foto: AQSh Mudofaa vazirligi

АҚШ 22 ноябрь куни расмий равишда 30 дан ортиқ давлат иштирок этадиган Очиқ осмон шартномасидан чиқди, деб хабар берди Euronews.

Фото: АҚШ Мудофаа вазирлиги

АҚШ президенти Дональд Трамп 21 май куни мамлакатнинг шартномадан чиқишини эълон қилганди. «Олти ой ўтди, АҚШнинг чиқиб кетиши 2020 йил 22 ноябридан кучга киради», — дейилади АҚШ Давлат департаменти баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Вашингтон Россияни шартномани бузган ҳолда Калининград вилояти, Грузия чегараси яқинида ва йирик ҳарбий машғулотлар ўтказиладиган ҳудудларда парвозларни тақиқлашда айблаган ва шунингдек, АҚШ инфратузилмаси ҳақида маълумот тўплаш учун «шартнома талабларини суиистеъмол қилган».

Шартнома 1992 йилда имзоланган ва иштирокчиларга қўшинларнинг жойлашуви ва ҳаракатланишини кузатиб, бир-бирларининг ҳудудлари бўйлаб учиб ўтишга имкон беради ва шу билан қуролларни чеклаш тўғрисидаги бошқа шартномаларнинг бажарилишини назорат қилади. Ушбу парвозлар натижасида олинган маълумотлар келишувнинг барча томонлари учун очиқ бўлади.

Бир неча кун олдин Россия Ташқи ишлар вазирлиги келишувда қолган мамлакатлар Вашингтон билан маълумот алмашишни тўхтатиши ва шу билан бирга Европа мамлакатларидаги Америка ҳарбий базалари келишувдан истисно бўлиб қолмаслигига умид билдирди.

Мавзуга доир: АҚШ Конгрессида Трампнинг келишувлардан рухсатсиз чиқишини тақиқлаш таклиф этилди

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар