Daryo

«Манчестер Юнайтед» хакерлар ҳужумига учради

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди

1 дақиқа ўқиш31 308 кўришлар0 изоҳ0

«Манчестер Юнайтед» тизими хакерлар ҳужумига учради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: «Манчестер Юнайтед»

«Клуб ҳужум сабаб тезкор чораларни қўллаган ва айни дамда вазиятни ўрганиш борасида махсус экспертлар билан бирга ишламоқда.

Клубнинг медиа каналлари, хусусан, сайт ва мобил иловага жабр етмаган. Ҳозирда мухлислар ва ҳамкорларнинг шахсий маълумотлари тарқалиб кетгани борасида маълумот йўқ», — дейилади клуб баёнотида.

Шунингдек, таъкидланишича, ушбу ҳужум жамоанинг «Вест Бромвич»га қарши ўтадиган ўйинига таъсир ўтказмайди.

Учрашув Тошкент вақти билан 21 ноябрдан 22 ноябрга ўтар кечаси 01:00 да бошланади.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар