Daryo

Сингапурлик олимлар коронавирусни бир неча дақиқада аниқлайдиган тест аппаратини тақдим этди

Аппарат тест натижасини бир дақиқа ичида кўрсатади

1 дақиқа ўқиш24 870 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Malaysia News

Сингапурнинг Breathonix компанияси олимлари COVID-19 билан касалланишни аниқлайдиган аппаратни тақдим этди. Аппарат тест натижасини бир дақиқа ичида кўрсатади. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.

Фото: Malaysia News

Маълум қилинишича, аппарат пуфланувчи трубка шаклида бўлиб, унинг бир марталик ўрнатиладиган учидан пуфлаш керак бўлади.

Қайд этилишича, 180 нафар кўнгилли иштирок этган синов натижаларига кўра, яратилган аппарат коронавирус ташхисини 90 фоиз аниқлик билан қўйган. Бунда аппарат ПЗР тестларига қараганда 70 фоиз арзон туради.

Аппаратни яратганлар ўз ихтироси учун 2021 йилнинг бошида тегишли органлардан рухсат олишга умид қилмоқда.

Сингапурлик олимлар коронавирус бор ёки йўқлигини нафас орқали бир неча дақиқада аниқлаб берадиган тест яратгани ҳақида аввалроқ хабар берилганди.

Мавзуга доир: Сингапурда COVID-19 симптомларини кузатувчи ақлли ниқоб яратилди

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар