Daryo

Snapdragon 865 базасидаги энг арзон флагман — Redmi К30S тақдим этилади

Redmi К30S 6,67 дюймли IPS экран, 8/128 гигабайт хотирага эга бўлади

1 дақиқа ўқиш51 760 кўришлар0 изоҳ0
Foto: IXBT

27 октябрь куни Redmi бренди К30S флагман телефони тақдим этилишини расман тасдиқлади, деб хабар беради IXBT.

Фото: IXBT

Маълумотларга кўра, йил бошидан буён Redmi К30 сериясига кирувчи турли нархдаги смартфонларни тақдим этган. Redmi К30 Pro Snapdragon 865 процессорида яратилган сериядаги ягона флагман ҳисобланади. Redmi К30S мазкур процессор базасида ишлайдиган энг арзон телефонга айланиши керак.

Ҳозирда ушбу ном Хитойда 390 доллардан сотилаётган IQOO Nео3’га тегишли. Weibo ижтимоий тармоғида Xiaomiнинг янги маҳсулотлар бўйича директори Ван Тенг Томас Redmi К30S 2500 юань (375 доллар атрофида) нархида сотувга чиқишини маълум қилган.

Аввалроқ Redmi К30S модели Xiaomi Мi 10Т версиясининг номи ўзгарган шаклида тақдим этилиши ҳақида миш-мишлар тарқалганди.

Тахминларга кўра, Redmi К30S’га 6,67 дюймли IPS экран, бир кристалли Snapdragon 865 тизими, 8/128 гигабайт хотира, 64 мегапикселли камера, сиғими 5000 мА/соатга тенг аккумулятор ўрнатилади.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойи бошларида Xiaomi техник жиҳатдан флагманлардан қолишмайдиган Poco Х3 NFC ҳамёнбоп смартфонини тақдим этганди. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар