Каталония клуби трансферлар бозоридаги фаолиятини давом эттирмоқда, деб ёзмоқда «Sport.es».

«Барселона» қишки трансферлар вақтида «Лион» вингери Мемфис Депайни ўз сафига қўшиб олишга қарор қилган. Аммо бундан олдин клуб маошлар юкламасини камайтириш йўлида бир неча футболчисини сотиб юбориши керак бўлади.
Манбага кўра, «Барселона» жамоани қишда тарк этиши керак бўлган футболчилар борасида ҳам бир қарорга келган. Асосий икки номзод бор: Усмон Дембеле ҳамда Мартин Брэйтуэйт. Каталонияликлар иккала футболчига ҳам янги клуб изламоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ёзги трансферлар вақтида Депайни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилган, аммо «Лион» футболчининг нархини туширишга рози бўлмаган эди.
Голлар тўплами:- Роналдонинг «Барселона» сафидаги барча голлари
- Луис Суареснинг «Барселона» сафидаги топ-10 голи
- Тьерри Анрининг «Барселона» сафидаги энг сара голлари
- Ҳенрик Ларссоннинг «Барселона»даги барча голлари
- Рональд Куманнинг «Барселона»даги топ-10 голи
- Самюуэль Это’Oнинг «Барселона»даги барча голлари
Мавзуга доир: Санчо, Лаутаро, Кулибали ва Балотелли. Ёз ва кузнинг амалга ошмаган энг шов-шувли трансферлари








