Daryo

Андижонда ЙПХ ходими 5-синф ўқувчиси Nexia ҳайдаб кетаётганини аниқлади

Унга бошқарувни топширганлиги учун автомобиль эгасига нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилган

1 дақиқа ўқиш48 172 кўришлар0 изоҳ0
Foto: YHXBB matbuot xizmati

Андижонда вояга етмаган бола Nexia ҳайдаб кетаётгани аниқланди ва унга бошқарувни топширганлиги учун автомобиль эгасига нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати

Маълум бўлишича, 5 октябрь куни Андижон вилояти, Андижон шаҳар ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими белгиланган тақсимот асосида Андижон шаҳар, бешинчи кичик даҳа ҳудудида хизмат олиб бораётган вақтида хизмат жойига яқин бўлган 41-сонли мактабга кўринишидан вояга етмаган бола Нексия-3’ни бошқариб келганлигини кўрган ва дарҳол унинг ёнига борган.

Вояга етмаган боладан ёшини сўраган вақтида бола ушбу 41-сонли мактабнинг 5-синфида таҳсил олишини маълум қилган.

ЙПХ ходими бола билан мактабга кириб, мактаб раҳбари, ўқитувчилар, ўқувчилар ва боланинг оила аъзоси иштирокида аниқланган ҳолатни муҳокама этган.

Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган, вояга етмаган болага бошқарувни топширганлиги учун автомобиль эгасига нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилган.

Мавзуга доир: Фарғонада Labo’ни ҳужжатларсиз бошқарган мактаб ўқувчиси трактор тиркамасига урилди

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар