Daryo

Дунё бўйича коронавирус қурбонлари сони бир миллиондан ошди

Ўзбекистонда расмий статистика бўйича коронавирус асоратларидан шу вақтгача 463 киши вафот этган. «Дарё» 22 сентябргача юритган алоҳида статистика бўйича, қурбонлар сони камида 19 нафарга кўп

1 дақиқа ўқиш100 338 кўришлар0 изоҳ0

Дунё бўйича коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этганлар сони бир миллион кишидан ошди. Бу ҳақда касалланиш статистикасини реал вақт режимида кузатиб бораётган Жонс Ҳопкинс университети маълумотлари гувоҳлик бермоқда.

Энг кўп ўлим ҳолатлари АҚШ (205 минг киши), Бразилия (142 минг киши) ва Ҳиндистонда (96 минг киши) қайд этилган. Дунё бўйича касалликка чалинганлар сони 33 миллион кишини ташкил этмоқда, ҳозиргача уларнинг 23 миллион нафари соғайиб улгурган.

Касалланиш кўрсаткичи бўйича АҚШ ҳамон етаакчи бўлиб турибди — у ерда COVID-19 ни юқтириб олиш билан боғлиқ 7,1 миллионта ҳолат қайд этилган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (6,1 миллион бемор), учинчи ўринда эса Бразилия (4,7 миллион бемор).

Россия коронавирусга чалиниш бўйича жаҳон статистикасида тўртинчи ўринда турибди. Вирусга қарши кураш бўйича миллий штаб маълумотларига кўра, мамлакатда 1,1 миллиондан ортиқ бемор аниқланган, 945 минг киши соғайган, яна 20 минг киши эса касаллик асоратларидан вафот этган.

Ўзбекистонда 29 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра эпидемия бошидан бери расман 56 068 ҳолатда коронавирус инфекцияси аниқланган, ҳозиргача беморларнинг 52 466 нафари (94 фоизи) соғайган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги статистикаси бўйича мамлакатда шу вақтгача 463 киши касаллик асоратлари оқибатида вафот этган («Дарё» нашри 22 сентябргача юритган алоҳида статистика бўйича, қурбонлар сони камида 19 нафарга кўп).

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар