Daryo

Лаваш хамиридан қийма ва карам «начинка»ли пирог тайёрлаб кўринг

Лавашдан тайёрланадиган яна бир мазали таом

2 дақиқа ўқиш21 902 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Russianfood.com”

Оддий лаваш хамиридан қандай қилиб пирог пишириш мумкин, деб ўйлаяпсизми? Бу жуда осон, қуйида бериладиган кетма-кетликларни бажариб, нонушта ёки тушлик учун иссиққина ва тўйимли пирог пиширинг.

Фото: «Russianfood.com»
Керакли маҳсулотлар:
  • Лаваш хамири – 2-3 дона;
  • Қийма – 600 гр;
  • Карам – 700 гр;
  • Пиёз – 2 дона;
  • Сариёғ – 20 гр;
  • Ўсимлик ёғи;
  • Кашнич – 0,5 чой қошиқ;
  • Туз, зираворлар.
Тайёрланиш жараёни:

Иш «начинка» тайёрлашдан бошланади.

Фото: «Russianfood.com»

Икки дона пиёз майда тўғралади ва тилларангга киргунча қовуриб олинади.

Фото: «Russianfood.com»

Карам майда тўғралади.

Фото: «Russianfood.com»

Пиёз устидан қийма қўшилади ва 10-15 дақиқа давомида қовурилади.

Фото: «Russianfood.com»

Алоҳида товада карам қовурилиб, туз ва зираворлар сепилади.

Фото: «Russianfood.com»

Қиймали аралашмага туз, зиравор ва кашнич солинади.

Фото: «Russianfood.com»

«Начинка» совитишга қўйилади.

Фото: «Russianfood.com»

Пирог қолипи сариёғ ёрдамида ёғланиб, 180-200 даража печда қиздирилади.

Фото: «Russianfood.com»

Лаваш хамири эни 2-3 сантиметр ва узунлиги 25 сантиметрга тенг бўлган тасмаларга бўлинади.

Фото: «Russianfood.com»

Тасма хамирлар қолипга бирин-кетин жойлаштирилади.

Фото: «Russianfood.com»

Қиймали аралашма хамирнинг устидан бир текисда жойлаштирилади. Унинг устидан хамир бироз қайтариб қўйилади.

Фото: «Russianfood.com»

Иккинчи қатламга карамли аралашма солинади.

Фото: «Russianfood.com»

Яна қиймали аралашмадан солинади ва хамирнинг усти букланади.

Фото: «Russianfood.com»

Аралашманинг юза қисми тўлиқ ёпилгандан сўнг устидан сариёғ солинади ва печга қўйилади.

Фото: «Russianfood.com»

Печда 180-200 даражада 20 дақиқа мобайнида пиширилади.

Фото: «Russianfood.com»

Антиқа пирог тайёр. Ёқимли иштаҳа!

Фото: «Russianfood.com»
Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар