Daryo

Сирдарёда Nexia катта тезликда бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетди. Ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлди

ЙТҲга тезликни меъёридан ошириш сабаб бўлган

1 дақиқа ўқиш59 600 кўришлар0 изоҳ0
Foto: YHXBB

Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида Nexia русумли автомобиль тезликни ошириши натижасида ЙТҲга учради, деб хабар бермоқда ИИВ ЙҲХББ.

Фото: ЙҲХББ

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 7 сентябрь куни соат 00:50 ларда, Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ИИБ навбатчилик қисмига хабар тушган. Унга кўра, Мирзаобод тумани «Мирзачўл» МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-18А автомобиль йўлининг 1-километрида ҳайдовчи 1994 йилда туғилган Т.М. Nexia-3 автомобилида тезликни меъёридан оширган ҳолда ҳаракатланаётиб, йўлнинг бурилиш жойида бошқарувни йўқотган.

Фото: ЙҲХББ

Автомобилнинг бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиши оқибатида 26 ёшли ҳайдовчи Т.М. оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

Фото: ЙҲХББ
Мазкур ЙТҲ юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар