Daryo

Наманганда юз берган ЙТҲда тўрт киши ҳалок бўлди

Вафот этганларнинг икки нафари 22 ва 23 ёшдаги йигитлар

2 дақиқа ўқиш117 382 кўришлар0 изоҳ0
Foto: YHXBB

Наманган вилояти Поп туманида Matiz ва Nexia русумли автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлиши оқибатида 4 киши вафот этди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар қилди.

Фото: ЙҲХББ

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 4 сентябрь куни соат 05:00 ларда, Наманган вилояти Поп тумани ҳудудидан ўтган 4Р-112 Фарғона ҳалқа автомобиль йўлининг 10-километрида ҳайдовчи 1998 йилда туғилган Ж.М. Matiz русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, бошқарув вақтида ухлаб қолган.

Оқибатда Ж.М. бошқараётган автомобиль қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган И.О. бошқарувидаги Nexia русумли автомобиль билан тўқнашган.

Фото: ЙҲХББ

Натижада, Matiz русумли автомобиль ҳайдовчиси 22 ёшли Ж.М. ҳамда йўловчи 23 ёшли С.Х. ва Nexia русумли автомобиль йўловчилари 45 ёшли И.М. ҳамда 39 ёшли Р.Ғ. оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.

Nexia русумли автомобиль ҳайдовчиси 33 ёшли И.О. ва йўловчилари 23 ёшли Ш.С. ҳамда 22 ёшли Н.А. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Фото: ЙҲХББ

Мазкур ЙТҲ юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: ЙҲХББ
Маълум қилинишича, Matiz русумли автомобиль ҳайдовчиси Ж.М. бир йил давомида 9 маротаба, Nexia русумли автомобиль ҳайдовчиси И.О. 1 маротаба қоидабузарлик содир этгани аниқланган. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар