Daryo

Антарктидада музлаб қолган сирли кема топилди

Айримлар кема нацистларнинг махфий базасига тегишли бўлган демоқда

1 дақиқа ўқиш102 004 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Daily Mail

Google Earth’даги MrMBB333 никли фойдаланувчи Антарктида қирғоқларидан узунлиги 122 метрга етадиган буткул музлаб қолган кемани топди. Бу қанақа кема эканлиги ҳозирча номаълум, деб ёзади Daily Mail.

Фото: Daily Mail

MrMBB333 ўзи томонидан топилган муз бўлаги ташқи кўриниши билан кемага ўхшашига эътибор қаратган. Интернет фойдаланувчисининг сўзларига кўра, унинг чизгилари ва симметрик элементлари тасодифий эмас.

Интернетдаги бошқа фойдаланувчилар ҳам турли версияларни билдиришга киришиб кетган. Айримлар кема нацистларнинг махфий базасига тегишли бўлган деса, баъзилар кема қиёмат куни беркиниш учун элита қатламга мўлжалланган деган фаразларни билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда бир гуруҳ олимлар минглаб йиллар давомида ажралиб қолган Антарктика кўлида тирик мавжудот қолдиқларини топган эди. Мавзуга доир: 
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар