eBay онлайн савдо майдончасида ноодатий транспорт воситаси сотилмоқда: 1999 йилги Chevrolet Tracker йўлтанламаси ва 2003 йилги Cirrus SR22 самолёти асосида яратилган «кароплан». Сотувчининг таъкидлашича, машина ягона нусхада яратилган, деб хабар беради Motor.

«Кароплан»нинг олд қисми эски Tracker кўринишини такрорлайди, радиатор панжарасига ўрнатилган самолёт винти ва капот ташқарисидаги ойналар бундан мустасно. Эшиклар фақат иккита ва улар Cirrus’даги каби юқорига очилади. Салон ичида ҳайдовчи билан бирга уч киши сиғади. Ўриндиқлар хавфсизлик камарлари билан жиҳозланган.

Машинанинг одатдаги қуйруқ қисми ўрнига Cirrus SR22’нинг дум қисми ўрнатилган, бироқ горизонтал барқарорлаштиргич «кароплан»ни қулайроқ қилиш мақсадида бироз эговланган. Қанотлар олиб ташланган, ғилдираклар — оддий, шу сабабли транспорт воситасидан фақатгина оддий йўлларда фойдаланиш мумкин.
Эълонда «кароплан»га қандай двигатель ўрнатилгани тўғрисида маълумот берилмаган — тўрт цилиндрли агрегат ёдга олинган халос. Тахминларга кўра, машина Tracker’нинг стандарт двигатели ёрдамида ҳаракатга келади: бу қуввати 97 ёки 127 от кучига тенг 1,6 ёки 2,0 литрли мотор бўлиши мумкин.

Мавзуга доир: Америкада ноёб лимузин-самолёт аукционга қўйилди (фото+видео)











