Daryo

АҚШ бош инфекционисти коронавируснинг хавфли мутациясидан огоҳлантирди

Айни пайтда олимлар бу хусусда баҳслашмоқда, аммо мавжуд маълумотлар вируснинг мутацияга учраши эҳтимолини, бу эса унинг репликациясини тезлаштиришини кўрсатмоқда

1 дақиқа ўқиш95 762 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “TASS”

COVID-19 касаллигини келтириб чиқарадиган янги SARS-Cov-2 коронавируси мутацияга учраган тақдирда янада юқумли бўлиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ Аллергия ва юқумли касалликлар миллий институти директори Энтони Фаучи JAMA Netwok тиббий журналиги берган интервьюда маълум қилган.

Фото: Getty Images

«Афтидан, муайян мутация вирусни юқумлироқ бўлишига олиб келиши мумкин», — дейди Фаучи. Унинг қўшимча қилишича, айни пайтда олимлар бу хусусда баҳслашмоқда, аммо мавжуд маълумотлар вируснинг мутацияга учраши эҳтимолини, бу эса унинг репликациясини тезлаштиришини кўрсатмоқда.

Шу билан бирга, АҚШ бош инфекционисти шифокорларда ҳозирча бундай мутация натижасида вирус юқтирган одам учун янада хавфли бўлиб, соғлиғи учун жиддийроқ оқибатларга олиб келиши тўғрисида далиллар йўқлигини таъкидлаган.

Аввалроқ Энтони Фаучи АҚШда коронавирусга чалинганлар сони кунига 100 минг кишига етиши мумкинлигидан огоҳлантирганди. Мавзуга доир:

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар