YouTube’даги Chromatic Auto Detailing каналига мутахассислар 1994 йилда ишлаб чиқарилган BMW E36 кабриолетини қайта тиклагани тасвирланган 20 дақиқали видео жойлаштирилди.

Видео BMW E36’ни қайта тиклашга бағишланган. Дастлаб уста 26 йиллик кабриолетнинг кузовини тўлиқ ювиб ташлаган. Шундан сўнг махсус мато ёрдамида йиғма том қисми, бампер, фаралари, эшик тутқичлари ва дизайнининг бошқа элементларини ҳимоялаб чиққан.








