Daryo

Коронавирус қурбонларини дафн этиш жараёни — суратларда

Коронавирус бутун дунёда 500 мингдан ортиқ инсонни ҳаётдан олиб кетди

2 дақиқа ўқиш189 974 кўришлар0 изоҳ0
Salvadordagi Soyapango shahrida tobutkashlar koronavirus qurbonining jasadini qabristonga olib ketmoqda. Foto: Reuters

Коронавирус пандемияси бутун дунёда 500 мингдан ортиқ инсоннинг ўлимига сабаб бўлди. Reuters коронавирус қурбонлари қай тарзда дафн этилаётгани ҳақида фоторепортаж тайёрлади.

Бразилияда коронавирусдан вафот этган отаси билан видолашаётган ўғил.Фото: Reuters
Чилида қабристон ишчилари 68 ёшли Хосе исмли эркакни дафн этмоқда. У пандемия даврида ҳам ишлашда давом этган, шунинг учун касалликни юқтириб олиб, вафот этган.Фото: Reuters
Перунинг Лима шаҳрида коронавирус қурбони дафн этилиши пайтида гитара чалаётган созанда.Фото: Reuters
Одамлар Перудаги қабристонда коронавирус қурбонини дафн этмоқда.Фото: Reuters
Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида махсус ҳимоя кийимларини кийган тиббиёт ходимлари коронавирус инфекциясидан вафот этган инсон жасадини олиб кетмоқда.Фото: Reuters
Сальвадорда дафн этиш бюроси ходимлари коронавирусдан вафот этган инсоннинг тобутини машинага жойламоқда.Фото: Reuters
Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида коронавирусдан вафот этган инсоннинг яқинлари у билан видолашмоқда.Фото: Reuters
Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида коронавирусдан вафот этган бемор қабрга қўйилмоқда.Фото: Reuters
Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида коронавирус қурбони дафн этиш учун олиб кетилмоқда.Фото: Reuters
Лимада коронавирусдан вафот этган инсон тобути қабристонга олиб кетилмоқда.Фото: Reuters
Мексиканинг Мехико шаҳрида дафн этилаётган коронавирус қурбонининг яқини унинг тобути устига гул қўймоқда.Фото: Reuters
Мехикодаги қабристонга қариндошлари ва дўстлари томонидан дафн этишга олиб кетилаётган коронавирус қурбони.Фото: Reuters
Мексикада коронавирусдан вафот этган аёлнинг тобутини олиб кетаётган тобуткашлар.Фото: Reuters
Перулик эркак коронавирус қурбонларининг жасадлари солинган тобутларни юк машинасига ортмоқда.Фото: Reuters
Сальвадордаги Сояпанго шаҳрида тобуткашлар коронавирус қурбонининг жасадини қабристонга олиб кетмоқда.Фото: Reuters
Перуда коронавирусдан вафот этган қариндоши билан видолашаётган одамлар.Фото: Reuters
Перунинг Лима шаҳрида гўрковлар коронавирус қурбонлари учун гўр қазимоқда.Фото: Reuters
Сальвадордаги қабристонда дафн этиш бюроси ходимлари коронавирусдан вафот этган инсоннинг тобутини тупроққа қўймоқда.Фото: Reuters
Мексиканинг Мехико шаҳридаги қабристонда коронавирус қурбони дафн этилмоқда.Фото: Reuters
Перуда дафн этиш бюроси ходими коронавирус қурбонининг жасади солинган тобут ёнида ўтирибди.Фото: Reuters
Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар