Daryo

Xiaomi Mi 10 Pro+: Янги флагманнинг техник тавсифлари ошкор бўлди

Қурилманинг асосий камераси 100 мегапикселга тенг бўлади

1 дақиқа ўқиш46 396 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Xiaomi Today

Xiaomi компанияси февраль ойида ўзининг янги Mi 10 ва Mi 10 Pro флагманларини тақдим этганди. Сўнгги модель ишлаб чиқарувчининг энг кучли смартфони бўлиб қолмоқда. Бироқ тез орада бунга ўзгартириш киритилади, компания бунданда кучлироқ Xiaomi Mi 10 Pro+ устида иш бошлади, деб хабар беради Gizchina.

Фото: Xiaomi Today

Хитойлик манбаларнинг маълум қилишича, Mi 10 Pro+ Look beyond the world («Дунёдан ташқарига қаранг») шиори остида илгари сурилади. Қурилманинг асосий камераси 100 мегапикселга тенг бўлади ва 12 маротаба яқинлаштирувчи оптик зумни қўллаб-қувватлайди.

Қурилма ичидан Snapdragon 865 процсесори ўрин олади. Ҳозирча смартфонга сиғими қанчага тенг аккумулятор ўрнатилиши номаълум, бироқ таъкидланишича, у 65 ваттли тезкор қувватланиш функциясига эга бўлади.

Xiaomi Mi 10 Pro+ қачондан бошлаб ишлаб чиқарилишига ҳам аниқлик киритилмаган. Миш-мишларга кўра, vendor Snapdragon 865 базасидаги 5 та янги смартфонни 2020 йилнинг иккинчи ярмида тақдим этишни режалаштирмоқда. Шунингдек, компаниянинг янги қурилмалар орасидан MediaTek Dimensity 1000 гаджети ҳам ўрин олади. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар