Daryo

Россияда илк бор мушукда коронавирус аниқланди

Мушукка ташхис бир ҳафта олдин қўйилган, ҳайвон ҳозирда «яшаш жойи бўйича» карантинда сақланмоқда

1 дақиқа ўқиш24 832 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Reuters

Россияда беш ёшли мушукда коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда Россельхознадзорга таяниб, «Интерфакс» хабар берди.

Фото: Reuters

Таъкидланишича, бу «Россияда мушукда коронавирус аниқланган илк ҳолат ҳисобланади».

Мушукка ташхис бир ҳафта олдин қўйилган, ҳайвон ҳозирда «яшаш жойи бўйича» карантинда сақланмоқда.

Россельхознадзод раҳбарининг ўринбосари Николай Власовнинг айтишича, «ҳозирча мушукларга нисбатан ҳеч қандай антикоронавирус чораларини кўриш шарт эмас».

Аввалроқ АҚШда илк бор мушукларда ҳам коронавирус қайд этилганди. Ундан аввалроқ эса Нью-Йоркдаги Бронкс ҳайвонот боғида йўлбарс коронавирус юқтириб олгани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга доир: Нидерландияда коронавирус қоракўзандан инсонга юқиши бўйича ҳолат қайд этилди

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар