Daryo

Голливуд юлдузлари ўз карьерасининг бошида қандай кўринишда бўлган? (фото)

Сиз-у биз ташқи кўринишига ҳавас билан қарайдиган машҳурлар ташқи кўриниши карьерасининг бошида ҳозиргидек мукаммал бўлмаган

2 дақиқа ўқиш146 042 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Pinterest

Сиз-у биз ташқи кўринишига ҳавас билан қарайдиган машҳурлар ташқи кўриниши карьерасининг бошида ҳозиргидек мукаммал бўлмаган. Бунга қуйидаги суратлар мисол бўла олади.

Женнифер Энистон

Фото: Ranker

Бугунги кунда Голливуднинг энг чиройли актрисалардан бири ҳисобланган Женнифер Энистоннинг ташқи кўриниши карьерасининг бошида тамоман бошқача бўлган. Соч турмаги, макияж ва кийиниш борасидаги тафовутни суратлардан пайқаш қийин эмас.

Анжелина Жоли

Фото: Pinterest

Карьерасининг бошида аксари Голливуд актрисалари ташқи кўриниши жиҳатидан кулгили ва ғалатироқ кўринган бўлиши мумкин, лекин бу таъриф Жолига бегона. Ғаройиб соч турмаги ва либосларга қарамай, Жоли аввал ҳам ҳозиргидек гўзал ва латофатли бўлган.

Скарлетт Йоханссон

Фото: Google Images

Голливуднинг энг истеъдодли малласоч хонимларидан бири, гўзал қиёфаси ва қомати билан кишиларни мафтун этувчи Скарлеттнинг 2000 йилларда​ги ташқи кўриниши, ҳозиргидан фарқ қилган.

Бритни Спирс

Фото: Rolling Stone

Бритнининг ташқи кўринишига назар ташлаб, унинг аввалги макияжи ва услуби ҳозиргидан кўра кўпроқ ярашганини билиш мумкин.

Кети Перри

Фото: Google Images

Кетининг ҳозирги ва аввалги суратлари солиштирилса, бошқа-бошқа одамдек тасаввур пайдо бўлади. У карьерасининг бошида ҳозиргидек ёрқин бўлмаган макияж, қаралмаган соч ва дидсиз либослар билан намоён бўлган.

Николь Кидман

Фото: The List

Николь фаолиятининг илк чоғларида деярли макияжсиз, тартибсиз қўнғироқ сочлар билан кўриниш берган. Актриса ўзини у вақтларда «иркит ўрдакча» деб ҳисоблаганини тан олади. Унинг ташқи қиёфаси, Том Круз билан биргаликдаги чиқишлардан кейин ўзгарган.

Женнифер Лопес

Фото: Telegraph
Женнифер Лопес карьерасининг илк йиллари, жингалак кокиллар, қайирма қошлар ва 90 йилларда урф бўлган жигарранг помадага бўялган лаблар билан эсда қолган. Қизиғи шундаки, Лопеснинг эски суратларига назар ташлаб, ҳозир аввалгидан ҳам ёшроқ кўринишини билиш мумкин.

Голливудга қизиққанлар учун:

Болливудга қизиқувчилар учун:

Турк сериаллари мухлислари учун:

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Кинолокация: “Гуллар ва гуноҳлар” турк сериали қаерда суратга олинган?

Кинолокация: “Гуллар ва гуноҳлар” турк сериали қаерда суратга олинган?

Кеча, 18:37

“Оғзида иккита ҳотдог, орқасига эса пропан ўрнатганлар трендда”— хонанда Жўрабек ҳозирги ўзбек санъати аянчли аҳволда эканлиги ҳақида

“Оғзида иккита ҳотдог, орқасига эса пропан ўрнатганлар трендда”— хонанда Жўрабек ҳозирги ўзбек санъати аянчли аҳволда эканлиги ҳақида

22-Сентабр, 12:35

Эд Ширан концертидаги можаро ортидан саҳнада кўз ёшларини тия олмади: гастрол пайтида нима бўлди?

Эд Ширан концертидаги можаро ортидан саҳнада кўз ёшларини тия олмади: гастрол пайтида нима бўлди?

22-Сентабр, 10:53

Капурлар сулоласи тақиқларини бузолган, исми Лев Толстой қаҳрамони шарафига қўйилган ҳинд актрисаси Карина Капур 46 ёшда

Капурлар сулоласи тақиқларини бузолган, исми Лев Толстой қаҳрамони шарафига қўйилган ҳинд актрисаси Карина Капур 46 ёшда

21-Сентабр, 15:50

Оддий инсонлар билан оила қурган Голливуд юлдузлари

Оддий инсонлар билан оила қурган Голливуд юлдузлари

19-Сентабр, 18:56

Хитой қандай қилиб ўзининг энг гўзал актрисасидан воз кечди? Фан Бинбин ва киносаноатни ларзага солган можаро

Хитой қандай қилиб ўзининг энг гўзал актрисасидан воз кечди? Фан Бинбин ва киносаноатни ларзага солган можаро

17-Сентабр, 17:55

Том Ҳарди 49 ёшда: бир пайтлар ашаддий гиёҳванд бўлган йигит қандай қилиб Голливуд юлдузига айланди?

Том Ҳарди 49 ёшда: бир пайтлар ашаддий гиёҳванд бўлган йигит қандай қилиб Голливуд юлдузига айланди?

15-Сентабр, 17:40

Бир-бирини кўргани кўзи йўқ Голливуд юлдузлари

Бир-бирини кўргани кўзи йўқ Голливуд юлдузлари

30-Август, 12:47