Daryo

Нуфузли университетларни тамомлаган Голливуд юлдузлари

Юлдузлар шунчаки омади чопганидан машҳурликка эришган деб ўйловчилар фикри ўзгариши аниқ

2 дақиқа ўқиш91 310 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Google Images

Юлдузлар шунчаки омади чопганидан машҳурликка эришган деб ўйловчилар фикри, «Яндекс Дзен» платформасида ҳавола қилинган маълумотлардан кейин ўзгариши аниқ.

Эмма Уотсон

Фото: Getty Images

Гермиона образи билан яхши таниш Эмма, «Гарри Поттер» фильмини суратга олиш ишлари давом этаётган бир вақтда, АҚШ энг яхши университетларидан бири бўлган Брауннинг талабаси бўлишга муваффақ бўлган. Актриса дарсларда мунтазам иштирок этган, кутубхонада шуғулланган ва намунали талабалардан бири бўлган. 2014 йилда Эмма, санъат ва адабиёт соҳасида бакалавр даражасини қўлга киритган.

Натали Портман

Фото: Getty Images

Натали ўқиш ва актрисалик фаолиятини бир вақтда олиб борган яна бир санъат вакилларидан бири ҳисобланади. У Гарвард университетининг психология факультетини тамомлаган. Актриса ролга киришишида у олган билимларнинг аҳамияти катта эканини бир неча марта такрорлайди. У ижросидаги роллар эса дарҳақиқат профессионаллиги билан ажралиб туради. Буни «Қора оққуш» фильмидаги ижроси ва у учун берилган Оскар мукофотидан ҳам билиш мумкин.

Брук Шилдс

Фото: Google Images

Брук карьерасининг энг гуллаб-яшнаган вақтида, Принстон университетига қабул қилинган. У ерда модель, француз адабиётини ўрганган. Ўқишга киришиб кетган Шилдс фаолиятида бироз муддат танаффус кузатилган бўлса-да, бу унинг карьерасига халақит қилмаган.

Мэрил Стрип

Фото: Google Images

Мэрилнинг фикрича, аввалига университетни тамомлаш кейин эса Голливудни забт этиш керак. Мэрилнинг ўзи ҳам айнан шу формулага амал қилган: биринчи АҚШ Йель университетини тамомлаб, кейин карьерасини бошлаган. Айни дамда актриса санъат соҳасида фан доктори ҳисобланади.

Жеймс Франко

Фото: Google Images
Жеймс нафақат маҳоратли актёр, балки гуманитар фанлар бўйича бир неча диплом соҳиби ҳамдир. У энг нуфузли — Калифорния, Колумбия ва Нью-Йорк университетларини тамомлаган. Айни вақтда Франко,​ талабаларга кино ҳақида маъруза ўқийди. Мавзуга доир: 
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Кинолокация: “Гуллар ва гуноҳлар” турк сериали қаерда суратга олинган?

Кинолокация: “Гуллар ва гуноҳлар” турк сериали қаерда суратга олинган?

Кеча, 18:37

“Оғзида иккита ҳотдог, орқасига эса пропан ўрнатганлар трендда”— хонанда Жўрабек ҳозирги ўзбек санъати аянчли аҳволда эканлиги ҳақида

“Оғзида иккита ҳотдог, орқасига эса пропан ўрнатганлар трендда”— хонанда Жўрабек ҳозирги ўзбек санъати аянчли аҳволда эканлиги ҳақида

22-Сентабр, 12:35

Эд Ширан концертидаги можаро ортидан саҳнада кўз ёшларини тия олмади: гастрол пайтида нима бўлди?

Эд Ширан концертидаги можаро ортидан саҳнада кўз ёшларини тия олмади: гастрол пайтида нима бўлди?

22-Сентабр, 10:53

Капурлар сулоласи тақиқларини бузолган, исми Лев Толстой қаҳрамони шарафига қўйилган ҳинд актрисаси Карина Капур 46 ёшда

Капурлар сулоласи тақиқларини бузолган, исми Лев Толстой қаҳрамони шарафига қўйилган ҳинд актрисаси Карина Капур 46 ёшда

21-Сентабр, 15:50

Оддий инсонлар билан оила қурган Голливуд юлдузлари

Оддий инсонлар билан оила қурган Голливуд юлдузлари

19-Сентабр, 18:56

Хитой қандай қилиб ўзининг энг гўзал актрисасидан воз кечди? Фан Бинбин ва киносаноатни ларзага солган можаро

Хитой қандай қилиб ўзининг энг гўзал актрисасидан воз кечди? Фан Бинбин ва киносаноатни ларзага солган можаро

17-Сентабр, 17:55

Том Ҳарди 49 ёшда: бир пайтлар ашаддий гиёҳванд бўлган йигит қандай қилиб Голливуд юлдузига айланди?

Том Ҳарди 49 ёшда: бир пайтлар ашаддий гиёҳванд бўлган йигит қандай қилиб Голливуд юлдузига айланди?

15-Сентабр, 17:40

Бир-бирини кўргани кўзи йўқ Голливуд юлдузлари

Бир-бирини кўргани кўзи йўқ Голливуд юлдузлари

30-Август, 12:47