Daryo

Камера қаршисида табассум қилишни хушламайдиган юлдузлар

Ҳис-туйғуларини оммага кўрсатишни хоҳламайдиган машҳурлар ҳам йўқ эмас

2 дақиқа ўқиш174 570 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Parade

Голливудча табассум актёрларнинг ташриф қоғози ҳисобланишига қарамай, баъзи юлдузлар ҳис-туйғуларини оммага кўрсатишни хоҳламайди. Lisa нашри табассум қилишни ёқтирмайдиган машҳурлар рўйхатини эълон қилди.

Виктория Бекҳэм

Фото: Aufeminin

Виктория жамоатчиликка деярли табассумсиз намоён бўладиган юлдузлардан бири ҳисобланади. Кимлардир юлдузни керагидан ортиқ жиддий ҳисобласа, кимлардир унинг турмуш ўртоғи Бекҳэмга бундай норози қиёфали рафиқа билан осон эмас, деб ачинади. Унинг ўзи эса табассумини чиройли эмас, деб ҳисоблагани учун жиддий юз ифодасини маъқул билишини таъкидлайди. Ҳозирда дизайнер сифатида фаолият юритаётган собиқ Spice girls ижрочиси коллекциялардан бирини «Мода менинг табассумимни ўғирлади» деб номлаган.

Жонни Депп

Фото: Getty Images

Истеъдодли актёрни камдан кам ҳолда табассум билан кўриш мумкин. Жиддий қиёфа эса унинг ташқи кўриниши ва у кинода жонлантирган образларга мос эканини билиш қийин эмас. Аслида Деппга кулги бегона эмас, шунчаки у табассум қилиши учун атрофида суратчи ва фотокамералар бўлмаслиги керак.

Кристен Стюарт

Фото: Getty Images

Кристен суратларига назар ташланса, унинг юз қиёфасида кулгидан асар ҳам йўқлиги, шунингдек, ҳамиша маъюс кўринишини билиш мумкин. Актрисанинг сўзларига қараганда, у ҳеч қачон жамоатчиликка ёқишга ҳаракат қилмаган, у фақатгина севимли иши билан шуғулланишни, шунчаки кинода суратга тушишни истайди. «Мен папараццига табассум қилсам, одамлар мени нотўғри тушунади ва мени сотилган деб тушунадигандек туйилади. Шунинг учун ҳам камера қаршисида кулмайман», — дейди Стюарт.

Кира Найтли

Фото: Getty Images

«Андиша ва ғурур» фильмида Кира томонидан жонлантирилган мағрур Элизабет образи актрисанинг руҳиятига сингиб кетгандек тасаввур беради, чунки у камера қаршисида ҳамиша жиддий кўриниш беради.

Ким Кардашьян

Фото: Parade

Кардашьяннинг Instagram саҳифасида кулиб тушган суратлари онда-сонда кўзга ташланади. Ким жамоат жойларида табассум қилмаслигининг ўзига хос сабаби бор, унинг таъкидлашича айрим суратчилар, табассуми фотога муҳрланган юлдузлар суратини катта маблағга пуллайди, хўмрайган машҳурлар сурати эса арзонроқ туради.

Леонардо Ди Каприо

Фото: Getty Images
Голливудда ўз ўрнига эга бўлган ҳақиқий истеъдод эгаси Леонардо сўнгги вақтларда папараццилар сабаб кулмай қўйган. «Суратчилар ўзини ҳурматсиз ва агрессив тутишини жиним суймайди. Шахсий ҳаётимга бурун суқишлари ёқмагани боис ҳам камера қаршисида табассум қилмайман», — дейди Лео. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Кинолокация: “Гуллар ва гуноҳлар” турк сериали қаерда суратга олинган?

Кинолокация: “Гуллар ва гуноҳлар” турк сериали қаерда суратга олинган?

Кеча, 18:37

“Оғзида иккита ҳотдог, орқасига эса пропан ўрнатганлар трендда”— хонанда Жўрабек ҳозирги ўзбек санъати аянчли аҳволда эканлиги ҳақида

“Оғзида иккита ҳотдог, орқасига эса пропан ўрнатганлар трендда”— хонанда Жўрабек ҳозирги ўзбек санъати аянчли аҳволда эканлиги ҳақида

22-Сентабр, 12:35

Эд Ширан концертидаги можаро ортидан саҳнада кўз ёшларини тия олмади: гастрол пайтида нима бўлди?

Эд Ширан концертидаги можаро ортидан саҳнада кўз ёшларини тия олмади: гастрол пайтида нима бўлди?

22-Сентабр, 10:53

Капурлар сулоласи тақиқларини бузолган, исми Лев Толстой қаҳрамони шарафига қўйилган ҳинд актрисаси Карина Капур 46 ёшда

Капурлар сулоласи тақиқларини бузолган, исми Лев Толстой қаҳрамони шарафига қўйилган ҳинд актрисаси Карина Капур 46 ёшда

21-Сентабр, 15:50

Оддий инсонлар билан оила қурган Голливуд юлдузлари

Оддий инсонлар билан оила қурган Голливуд юлдузлари

19-Сентабр, 18:56

Хитой қандай қилиб ўзининг энг гўзал актрисасидан воз кечди? Фан Бинбин ва киносаноатни ларзага солган можаро

Хитой қандай қилиб ўзининг энг гўзал актрисасидан воз кечди? Фан Бинбин ва киносаноатни ларзага солган можаро

17-Сентабр, 17:55

Том Ҳарди 49 ёшда: бир пайтлар ашаддий гиёҳванд бўлган йигит қандай қилиб Голливуд юлдузига айланди?

Том Ҳарди 49 ёшда: бир пайтлар ашаддий гиёҳванд бўлган йигит қандай қилиб Голливуд юлдузига айланди?

15-Сентабр, 17:40

Бир-бирини кўргани кўзи йўқ Голливуд юлдузлари

Бир-бирини кўргани кўзи йўқ Голливуд юлдузлари

30-Август, 12:47