Daryo

ЖССТ пандемияга қарши курашиш учун 1,7 млрд доллар кераклигини маълум қилди

Ташкилот раҳбарининг қайд этишича, мазкур режа жорий йил охирига қадар мўлжалланган

1 дақиқа ўқиш42 984 кўришлар0 изоҳ0
Foto: AP Photo

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19 коронавирусининг тарқалишига тайёргарлик кўриш ва унга қарши ҳаракат қилиш бўйича стратегик режасини янгилади. Ушбу режани амалга ошириш учун 1,7 миллиард доллар керак бўлади. Бу ҳақда ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус ўзининг Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилди.

Фото: AP Photo

Унинг айтишича, бу ҳақда давлатларга — ЖССТ аъзоларига кунлик брифинг доирасида маълум қилинган. Ташкилот раҳбарининг сўзларига кўра, режанинг ўзи яқин вақт ичида эълон қилинади.

«Янги режадаги ҳисоб-китобларга кўра, COVID-19’га қарши курашиш учун ЖССТга 1,7 миллиард доллар керак бўлади. Ушбу ҳисоб-китоблар орасида ЖССТ ҳозирга қадар олган маблағлари ҳам ўрин олган бўлиб, 2020 йилда молиялаштириш тақчиллиги 1,3 миллиард долларни ташкил этади», — дейди Гебрейесус.

Ташкилот раҳбарининг қайд этишича, мазкур режа жорий йил охирига қадар мўлжалланган бўлиб, ЖССТнинг фаолияти учун зарур бўлган ресурсларга, шу жумладан, «мазмунли етказиб бериш»ни ўз ичига олади. «ЖССТ пандемияга тайёрлик кўриш ва унга қарши курашиш учун соғлиқни сақлаш соҳаси устуворлигини таъминлаш борасида ҳукуматларга техник ёрдам кўрсатишни давом эттиради», — дейди Гебрейесус.

Мавзуга доир: АҚШ ЖССТни молиялаштиришни тўхтатганидан сўнг унга ажратиладиган пуллар нимага сарфланиши маълум бўлди

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ЖССТни молиялаштиришдан воз кечганини эълон қилганидан бир ҳафта ўтганидан кейин Хитой ЖССТга қўшимча 30 миллион доллар ажратишини эълон қилган. 2018—2019-молиявий йилда ташкилотга АҚШ томонидан қарийб 900 миллион доллар маблағ ажратилган, Хитой эса ушбу давр мобайнида 85 миллион доллар берган.
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар