Майонезли салат тайёрламоқчисиз, лекин карантин вақтида биргина маҳсулот учун кўчага чиқиш яхши эмас, деб ўйлаяпсизми? Тўғри ўйлабсиз, сиз уйдан чиқманг биз эса сизга уй шароитида майонез тайёрлаш рецептини ўргатамиз.

- Тухум сариғи — 2 дона
- Хантал — 1 чой қошиқ
- Сметана — 130 грамм
- Лимон шарбати — 1 чой қошиқ
- Зайтун мойи — 1 ош қошиқ
- Таъбга кўра туз, мурч
- Тухумни сувда пишириб олинг, тухумнинг оқи керак бўлмайди, сариғини олиб санчқи ёрдамида майдаланг.
- Эзилган тухум сариғига лимон шарбати, зайтун мойи ва хантал қўшинг. Масса ҳолига келгунича аралаштиринг.
- Аралашмага сметана, туз ва мурч қўшинг.
Мавзуга доир: Товуқ филесидан сосиска тайёрлаймиз








