Daryo

Пентагон коронавирус табиий усулда келиб чиққанига етарли далиллар борлигини билдирди

Аммо бу борада якуний хулосалар йўқлиги айтилган

1 дақиқа ўқиш92 866 кўришлар0 изоҳ0
Foto: AP Photo

Пентагон COVID-19 коронавируси лаборатория шароитида эмас, табиий усулда келиб чиққан деб ҳисобламоқда, аммо разведкада бу борада якуний хулосалар йўқ. Бу ҳақда АҚШ Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитаси раиси, генерал Марк Милли маълум қилган.

Фото: AP Photo

Унинг айтишича, айни пайтда бу борадаги фикрлар ҳали якуний эмас, аммо аксарият далиллар вируснинг табиий усулда келиб чиққанидан далолат бермоқда.

Генералнинг айтишича, бу мавзуда ОАВ, сайт ва блогларда жуда кўп миш-мишлар тарқалмоқда. «Ҳеч ажабланарли жойи йўқки, биз бунга катта қизиқиш билдирдик ва бу масалани жиддий ўрганиб чиқиш учун кўп маълумотларга эгамиз», — дея унинг сўзларини келтирмоқда Reuters.

Аввалроқ АҚШ давлат котиби коронавирус пандемиясида айбдорлар жавобгарликка тортилишини айтганди.

Жонс Ҳопкинс маълумотларига кўра, айни пайтда дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 1 миллион 982 минг кишидан, вафот этганлар сони 126 минг кишидан ошди. АҚШда коронавирус билан касалланганлар сони 600 минг кишидан ошиб кетди, Ўзбекистонда эса 1214 кишига етди.

Мавзуга доир: Хитой COVID-19 нинг келиб чиқиши бўйича маълумотларни нашр қилишни тақиқлади. Энди бу борада ҳукумат билан келишиш талаб қилинади

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар