Daryo

Маруан Феллаини уч ҳафтада коронавирусдан халос бўлди

«Манчестер Юнайтед» собиқ футболчиси 22 март куни коронавирусга чалингани маълум бўлганди

1 дақиқа ўқиш50 886 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Yandex Photos

Хитойнинг «Шандун Лунен» клуби ярим ҳимоячиси Маруан Феллаини коронавирусдан халос бўлди ва шифохонадан чиқарилди.

Фото: Yandex Photos

«Манчестер Юнайтед» собиқ футболчиси 22 март куни коронавирусга чалингани маълум бўлганди.

Бельгиялик футболчи уч ҳафта мобайнида шифохонада ётди. Энди Феллаини 14 кун мобайнида уй карантинида сақланади. Унинг ҳолати назорат остида бўлади.

«Шифокорлар Феллаинини текширувдан ўтказди ва футболчи тузалганини маълум қилди. Бугун у касалхонадан чиқди», — дейилади клуб байнотида.

Хитойда коронавирус декабрь ойида бошланганди, ҳозирда у ерда вируснинг чўққиси ўтиб кетди. Бироқ ҳукумат иккинчи тўлқин келишидан хавотирда.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар