Daryo

Буюк Британия бош вазири коронавирусга чалинди

Айни вақтда уйда изоляцияга олинган сиёсатчи ҳукуматни видеоконференцалоқа орқали бошқаришда давом этади

1 дақиқа ўқиш104 402 кўришлар0 изоҳ0
Foto: The Times

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон коронавирусга чалинди, деб хабар бермоқда Meduza. Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифасида маълум қилган.

«Сўнгги 24 соат ичида менда енгил симптомлар сезилди. Коронавирусга топширган тестимнинг натижаси ижобий чиқди», — деган у ва видеомурожаати якунида барчани уйда қолишга чақирган.

https://twitter.com/BorisJohnson/status/1243496858095411200?ref_src=twsrc%5Этфw%7Cтwcамп%5Этwеетембед%7Cтwтерм%5Э12434968580954112002Fkun.uz%2Ф61121921

Айни вақтда уйда изоляцияга олинган сиёсатчи ҳукуматни видеоконференцалоқа орқали бошқаришда давом этади.

25 март, чоршанба куни, Британия тахти вориси — 71 ёшли шаҳзода Чарльзда ҳам коронавирус аниқланган. Айни вақтда шаҳзода ва рафиқаси ўзини изоляция қилган.

26 март ҳолатига кўра, Буюк Британияда 11 658 кишида коронавирус аниқланган, беморларнинг 578 нафари вафот этган.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, қиролича Елизавета II коронавирус туфайли халқига телемурожаат билан чиқмоқчи. Агар шундай бўлса, бу унинг 68 йиллик бошқаруви даврида тўртинчи марта режадан ташқари телемурожаати бўлади.

Аввалроқ Британиядаги hVIVO тадқиқот гуруҳининг коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқиш ва шунга ўхшаш вирусни юқтириш дастурида иштирок этишга 20 мингдан ортиқ одам рози бўлгани хабар берилганди.

Мавзуга доир: Буюк Британия аҳолисига коронавирус сабаб уй карантинига ўтиш буюрилди

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар