Daryo

Telegram Павел Дуровга ёрдамчи изламоқда

Ёрдамчи Telegram раҳбари учун кун тартибини тузиши, чипталарни харид қилиш ва саёҳатларни ташкил этиш ва бошқа вазифаларни бажариши керак бўлади

1 дақиқа ўқиш46 884 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Yandeks”

Telegram жамоаси компания бош директори Павел Дуровга ёрдамчи изламоқда. Бу ҳақда «Vc.ru» хабар берди.

Фото: «Яндекс»

Маълум қилинишича, ёрдамчи Telegram раҳбари учун кун тартибини тузиши, чипталарни харид қилиш ва саёҳатларни ташкил этиш ва бошқа вазифаларни бажариши керак бўлади.

Номзодга қўйиладиган талаблар орасидан юқори IQ, инглиз тилини мукаммал билиш, юқори даражада ёзиш ва сўзлаш қобилияти, аниқлик ва эътиборлилик, шунингдек асосий молиявий кўникмалар, эҳтиёткорлик ва қатъиятлилик ўрин олган. Номзодлар Telegram’даги бот ёрдамида ўз ҳужжатларини жўнатиши мумкин.

Маълумот учун, Павел Дуров 15 йилдан бери спиртли ичимликлар, кофеин, гўшт, таблетка, фаст-фуд истеъмол қилмайди. Яқинда у фақат балиқ истеъмол қила бошлади ва ёзда эса умуман овқатдан бош тортишга қарор қилган.

Аввалроқ, Павел Дуров WhatsApp’даги хавф ҳақида гапирган ҳамда Жефф Безоснинг iPhone’и ушбу мессенжердаги заифлик сабаб киберҳужумга учраганини билдирган эди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар