Daryo

Tesla акциялари 420 долларга қимматлади. Илон Маск шу нарх ҳақидаги твитидан сўнг компания директорлар кенгаши раҳбари лавозимидан маҳрум бўлганди

У 2018 йилнинг август ойида Twitter’даги саҳифасида Tesla акцияларини бир донасини биржадан 420 доллардан сотиб олишга тайёрлигини билдирганди

1 дақиқа ўқиш61 270 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Chinanews.com”

Tesla автомобиллари ишлаб чиқарувчи компаниянинг бир дона акциялари рекорд даража — 420 долларга етди. CNBC’нинг ёзишича, айнан шу нарх сабабли Илон Маск ярим йил аввал компания акцияларини қайтариб олишга ваъда берганди.

Фото: «Chinanews.com»

Макс ҳам Tesla акциялари нархига эътибор берган. «Вау, акциялар роса кўтарилибди», — деб ёзган у Twitter’даги саҳифасида.

Meduza’нинг ёзишича, Илон Маск Twitter’даги саҳифасида 2018 йилнинг август ойида Tesla акцияларини бир донасини биржадан 420 доллардан сотиб олишга тайёрлигини билдирган. Ўша вақтда акциялар савдоси тахминан 350 доллардан бўлган. Маск ушбу операциялар молиялаштирилиши кафолатланганига ишонч билдирган.

АҚШ қимматли қоғозлар ва биржа бўйича комиссияси Илон Маск инвесторлар билан Tesla акцияларини сотиб олиш режаларини муҳокама қилмаганлигини, у ўзининг твити билан бозор иштирокчиларини атай янглиш фикрга боришга мажбур қилганини билдирган.

Ҳукумат ўртасидаги низога барҳам бериш мақсадида Маск 20 миллион доллар тўлаган ва Tesla директорлар кенгаши раҳбари лавозимини тарк этган (у компания бош директори вазифасида қолган).

АҚШ қимматли қоғозлар ва биржа комиссияси томонидан текширув бошланганидан сўнг Илон Маск Tesla оммавий компания бўлиб қолишини маълум қилган.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар