Daryo

Ла Лига. «Атлетико» ўз майдонида ғалаба қозонди (видео)

Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 17-тури доирасида навбатдаги 2 та учрашув ниҳоясига етди

1 дақиқа ўқиш28 112 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Reuters

Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 17-тури доирасида 14 декабрь, шанба куни навбатдаги 2 та учрашув ниҳоясига етди.

Фото: Reuters

Диего Симеоне қўл остидаги Мадриднинг «Атлетико» клуби ўз майдонида «Осасуна»ни синовдан ўтказди.

Беллашув давомида «матрасчилар» вакиллари Альваро Мората (67) ҳамда Сауль Ньигес (75) ўз номига биттадан гол ёздириб қўйди.

Шу тариқа мадридликлар ўз уйида кечган баҳсда «Осасуна»ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва муҳим 3 очкога эга бўлди.

Қайд этиш жоиз, мазкур ғалабадан сўнг «Атлетико» очколари сонини 29 тага етказиб олди ва мусобақа жадвалида 4-ўринга кўтарилди. «Осасуна» эса 23 очко билан 10-ўринда бормоқда.

Ла Лига

16-тур баҳслари

14 декабрь, шанба

«Атлетик»—«Эйбар» 0:0

«Атлетико»—«Осасуна» 2:0

Голлар: 1:0 — 67 Мората, 2:0 — 75 Сауль

«Атлетико»: Облак, Триппьер, Хименес, Санчес (Эррера, 63), Фелипе, Томас, Сауль, Лемар (Корреа, 54), Коке, Жоау Феликс (Эрмосо, 82), Мората

«Осасуна»: Эррера, Эступиньян, Навас, Давид Гарсия, Ронкалья, Роберто Торрес (Адриан, 73), Рубен Гарсия, Брашанас, Мерида (Иньиго Перес, 79), Чими Авила, Ойер Санхурхо (Ибаньес, 73)

Огоҳлантиришлар: Санчес (26), Эррера (53)

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар