Daryo

А Серия. «Ювентус» Турин дербисида ғолиб чиқди, «Интер»да ҳам ғалаба (видео)

Футбол бўйича Италия А Сериясининг 11-тури доирасида 2 ноябрь, шанба куни 2 та ўйин якунланди

1 дақиқа ўқиш49 949 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Twitter/@juventusfcen

Футбол бўйича Италия А Сериясининг 11-тури доирасида 2 ноябрь, шанба куни 2 та ўйин якунланди.

Фото: Twitter/@juventusfcen

Антонио Конте бошчилигидаги Миланнинг «Интер» жамоаси меҳмонда «Болонья»га қарши майдонга тушди.

Учрашув давомида «Болонья» ярим ҳимоячиси Роберто Сориано (59)нинг урган голига «нерадзуррилар» Ромелу Лукаку (75, 90 — пенальти)нинг дубли билан жавоб қайтарди.

Натижада миланликлар меҳмонда кечган баҳсда «Болонья» устидан 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабага эришди.

Маълумот учун, «Интер» 28 очко тўплаб, мусобақа жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. «Болонья» эса 12 очко жамғарган ҳолда 12-ўринни банд қилиб турибди.

Шу куни Туриннинг икки жамоаси «Ювентус» ҳамда «Торино» ўзаро баҳсга киришди.

Беллашувдаги ягона голга «кекса синьора» ҳимоячиси Маттейс де Лигт 70-дақиқада муаллифлик қилди ва жамоасига муҳим 3 очкони тақдим этди.

Қайд этиш жоиз, мазкур ғалабадан сўнг «Юве» очколари сонини 29 тага етказди ва мусобақа жадвалидаги еткачилигини сақлаб қолди. «Торино» эса 11 очко билан 13-ўринда бормоқда.

А Серия

11-тур баҳслари

2 ноябрь, шанба

«Болонья»—«Интер» 1:2

Голлар: 1:0 — 59 Сориано, 1:1 — 75 Лукаку, 1:2 — 90, пенальти Лукаку

«Торино»—«Ювентус» 0:1

Гол: 0:1 — 70 де Лигт

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар