Daryo

Қора денгизда балиқчилар кемаси ёниб кетди

Кема бортида бўлган олти нафар одам қутқариб қолинган

1 дақиқа ўқиш25 026 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “112.ua”

Қора денгизнинг Краснодар ўлкасида жойлашган Жубга қўрғончасига қарашли сувларида балиқчилар кемаси ёниб кетди, деб хабар беради «Коммерсант».

Фото: «112.ua»

Ёнғин оқибатида кема сувга чўкиб кетган. Кема бортида бўлган олти нафар одам қутқариб қолинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин кема двигателидан келиб чиққан. Кўнгилсиз ҳодиса қирғоқдан 1,5 километр нарида содир бўлгани айтилмоқда.

Чўкиб кетган кемадаги одамлар йўловчи қайиқлар ёрдамида қирғоққа олиб чиқилган. Минтақавий ФВВнинг маълум қилишича, жароҳат олганлар йўқ.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар