Daryo

Ғофур Раҳимов AIBA президентилигидан бутунлай кетди

AIBA собиқ президенти Ғофур Раҳимов ташкилот раҳбарлиги лавозимини бутунлай тарк этди

1 дақиқа ўқиш69 168 кўришлар0 изоҳ0
Foto: AFP

AIBA собиқ президенти Ғофур Раҳимов ташкилот раҳбарлиги лавозимини бутунлай тарк этди. Бу ҳақда AIBA’нинг расмий сайтида хабар берилди.

Фото: AFP

Аввалроқ Раҳимов вақтинчалик истеъфога чиққани ва унинг ўрнига Муҳаммад Мустасан Халқаро бокс ассоциацияси президенти лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Россия Бокс федерацияси бош котиби Умар Кремлёв Ғофур Раҳимовнинг лавозимини тарк этиши лозимлигини ва ташкилотни банкротликкача олиб келгани учун бокс жамоасидан узр сўраши кераклиги ҳақида маълум қилганди.

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) AIBA’нинг ваколатларини чеклаб қўйди. Бокс ассоциациясининг ҳуқуқлари Олимпиада—2020 мусобақасидан сўнг қайта тикланиши мумкин.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар