Daryo

Порошенко банкдан 34 миллион доллар нақд пул ечиб олгани маълум бўлди

Порошенко пулларни «яширган» ёки сайловчиларни сотиб олишга йўналтирган бўлиши мумкин

1 дақиқа ўқиш74 382 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “RIA Novosti”

Украина собиқ президенти Пётр Порошенко банкдан 34 миллион доллар нақд пул ечиб олди. Бу ҳақда собиқ президент администрацияси раҳбарининг ўринбосари Андрей Портнов ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».

Фото: «РИА Новости»

Портновнинг ёзишича, Порошенко пулларни 17 майдан 18 июнга қадар ўзига тегишли Халқаро инвестициялар банкидан ечиб олган. Жами 34 миллион доллар ечиб олинган бўлиб, уларнинг умумий оғирлиги 340 килограммга тенг.

Шунингдек, Портновнинг қўшимча қилишича, Порошенко пулларни «яширган» ёки сайловчиларни сотиб олишга йўналтирган бўлиши мумкин.

Унинг сўзларига кўра, айни вақтда тергов органлари мазкур мурожаат бўйича суриштирув ишларини олиб бормоқда ва пулларнинг тақдири нима кечганини аниқлаш ҳаракатида.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар