Daryo

БААда 200 киши сувдан заҳарланди

Коммунал хизматлар барча қувурларни текшириш ва зарарсизлантириш бўйича ишларни амалга оширмоқда

1 дақиқа ўқиш37 994 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Waternet

Бирлашган Араб Амирликларида 200 нафарга яқин одам сув қувури орқали ичилган сувдан заҳарланди, деб хабар беради «Эхо.Москви».

Фото: Wатернет

Жабрланганларнинг барчаси Ажман шаҳридаги қимматли уйларда истиқомат қилган.

Khaleej Times маҳаллий нашрининг маълум қилишича, заҳарланиш оқибатида саккиз киши шифохонага ётқизилган. Ҳеч ким ҳалок бўлмаган. Коммунал хизматлар барча қувурларни текшириш ва зарарсизлантириш бўйича ишларни амалга оширмоқда.

Шунингдек, турар-жой мажмуасидаги сув резервуарлари ҳам текширилмоқда.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар