Daryo

«Ҳумо» хоккей клуби Сочида тақдимот ўтказди

Кирилл Матвеев Россиянинг Сочи шаҳрида 31 май куни Олий хоккей лигасининг (VXЛ) мавсум якунларига бағишланган тадбирда иштирок этди

1 дақиқа ўқиш50 550 кўришлар0 изоҳ0
Foto: VXL

Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей жамоаси вице-президенти Кирилл Матвеев Россиянинг Сочи шаҳрида 31 май куни Олий хоккей лигасининг (ВXЛ) мавсум якунларига бағишланган тадбирда иштирок этди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон хоккей федерацияси.

Фото: ВXЛ

Тадбирда Матвеев 2019/20 йилги мавсум Олий хоккей лигасида иштирок этадиган «Ҳумо» жамоаси тақдимотини ўтказди. У йиғилганларга клуб инфраструктураси, моддий-техник базаси ҳақида ҳикоя қилиб берди. Йиғилишда, шунингдек, «Ҳумо»нинг янги директори Нормундс Сейс ҳам иштирок этди.

Тадбир сўнгида Лига тақвими ва тузилиши июлда маълум қилиниши эълон қилинди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар