Daryo

Путин Москва марказидаги павильонни Ўзбекистонга муддатсиз ва беғараз беришга қарор қилди

Ҳозирда бу ерда мукаммал таъмирлаш ишлари охирига етмоқда

1 дақиқа ўқиш88 546 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Podrobno.uz”

Ўзбекистон Москвада, ВДНХ кўргазмасида аввал шу ном билан юритилган павильонни муддатсиз ва беғараз фойдаланиш учун олади. Бу ҳақда МГИМО битирувчиларининг V халқаро форумидаги чиқиши давомида Россия маданият вазири Владимир Мединский маълум қилди, дея хабар беради «Podrobno.uz».

Фото: «Podrobno.uz»

«Ўтган асрнинг 50 йилларида Москва марказида, ВДНХ кўргазмасида ‘Ўзбекистон’ деб номланган жуда чиройли павильон қурилганди. У нимаси биландир Тошкентдаги Навоий театри ичкарисида кўриш мумкин бўлган манзараларни эслатади. Москвада жуда машҳур эди, аммо 1966 йили бу ерда ‘Совет маданияти’ павильони жойлаштирилди», — дейди Мединский.

Мединскийга кўра, 90 йилларда хароб кўринишга келиб қолган ушбу бино 2016 йили Россия маданият вазирлиги ихтиёрига берилган. Ҳозирда бу ерда мукаммал таъмирлаш ишлари охирига етмоқда.

«Россия президенти қарори билан ушбу павильон Ўзбекистонга энг яхши ютуқларини намойиш этиши учун муддатсиз ва беғараз фойдаланишга берилади. Яқин орада бу бино сизлар билан билан Москвада учрашишимиз мумкин бўлган манзилга айланади», — таъкидлади Россия маданият вазири.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар