Daryo

АПЛ. «Ливерпуль» йирик ҳисобда ғалаба қозониб, «Манчестер Сити»дан ўзиб кетди (видео)

«Ливерпуль» клуби ўз майдонида «Ҳаддерсфилд»ни синовдан ўтказди

1 дақиқа ўқиш52 870 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Twitter/@LFC

Футбол бўйича Англия Премьер лигаси 36-турининг илк баҳсида Юрген Клопп бошлиқ «Ливерпуль» клуби ўз майдонида «Ҳаддерсфилд»ни синовдан ўтказди.

Фото: Twitter/@LFC

Беллашувнинг дастлабки дақиқасидаёқ мерсисайдликлар ярим ҳимоячиси Наби Кейта ҳисобни очган бўлса, учрашув давомида Садио Мане (23, 66) ҳамда Муҳаммад Салоҳ (45+1, 83) дублга эришди (5:0).

Шу тариқа «қизиллар» «Ҳаддерсфилд» дарвозасига жавобсиз 5 та гол уриб, ғалаба қозонди ва муҳим 3 очкога эга бўлди.

Мазкур ғалабадан сўнг «Ливерпуль» очколари сонини 91 тага етказиб олди ва мусобақа етакчилигини ўз қўлига олди. Ундан бир поғона ортда бораётган «Манчестер Сити» (битта ўйин кам) ҳисобида эса 89 очко мавжуд.

АПЛ

36-тур баҳси

26 апрель, жума

«Ливерпуль»—«Ҳаддерсфилд» 5:0

Голлар: 1:0 — 1 Кейта, 2:0 — 23 Мане, 3:0 — 45+1 Салоҳ, 4:0 — 66 Мане, 5:0 — 83

«Ливерпуль»: Алиссон, ван Дейк, Робертсон, Ловрен, Александер-Арнольд (Гомес, 88), Кейта, Ҳендерсон, Вейналдум (Шақири, 73), Мане, Старриж (Окслейд-Чемберлен, 73), Салоҳ

«Ҳаддерсфилд»: Лёссл, Конголо, Смит, Дурм, Горенс-Станкович (Притчард, 81), Бакуна, Ҳогг, Мбенза (Качунга, 87), Шиндлер, Муне (Лёве, 65), Грант.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар