Daryo

Биринчи марта Исроилда 3D-принтерда жонли юрак чоп этилди

Тель-Авив университети профессори 3D принтер ёрдамида жонли пульсга эга юракни яратди

1 дақиқа ўқиш39 461 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Gazeta.ru”

Тель-Авив университети олимлари илк маротаба инсон тўқималаридан 3D форматидаги жонли юрак чоп этиш имкониятига эга бўлди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.

Фото: «Газета.ru»

Юқорида таъкидланганидек, Тель-Авив университети профессори 3D-принтер ёрдамида уч ярим соат давомида жонли пульсга эга юракни яратди.

Эксперимент пайтида бир неча ўнлаб юраклар «чоп этилди». Улар қандай ишлашини текшириш учун ҳайвонларга кўчириб ўтказиш режалаштирилган. Юракнинг ўлчами эса худди қуённинг юраги каби, икки ярим сантиметрни ташкил қилади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар