Daryo

Қирғизистонда келин ўғирлаганлик учун жазо кучайтирилди

Қирғизистонда ҳар бешинчи никоҳ келин ўғирлаш йўли билан тузилади

1 дақиқа ўқиш53 449 кўришлар0 изоҳ0
Foto: RIA Novosti

Қирғизистонда қизларни турмуш қуриш мақсадида ўғирлаб кетиш жазоси кучайтирилди, дея хабар беради «Интерфакс».

Фото: РИА Новости

Энди келин ўғриларига 7—10 йилгача қамоқ жазоси қўлланилади. Шунингдек бунинг учун 200 минг қирғиз соми жарима (уч минг доллардан ортиқ) сифатида кўзда тутилган.

«Дунё аёллар банки» нодавлат ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти вакили Гулсана Абитованинг қайд этишича, республикада қизларни турмуш қуриш мақсадида уларнинг истагига қарши ўғирлаб кетиш давом этмоқда, ҳатто бундай ҳодисалардан кейин қизлар ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ҳам кузатилади. Аксарият ҳолларда ўғирланган қизларнинг ота-оналари ва яқинлари бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот органларига хабар бермайди, судгача фақат камдан кам ҳолатлар етиб боради.

Маълум бўлишича, Қирғизистонда ҳар куни 30 нафаргача вояга етмаган қизларни ўғирлаш ҳолатлари юз беради, шундан 6 таси зўравонлик билан тугайди. Республика шаҳарларида ҳар бешинчи никоҳ келин ўғирлаш йўли билан тузилади, шу билан бирга қишлоқларда бу кўрсаткич 60 фоизни ташкил қилади. Бундай оилаларнинг учдан икки қисми қизнинг розилигисиз қурилади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар