Daryo

Иккинчи Роғун агрегатининг ишга туширилиши кейинга қолдирилди

Аввалроқ, иккинчи агрегатнинг апрель ойида ишга туширилиши ҳақида хабар берилган

1 дақиқа ўқиш17 174 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “ASIA-Plus”

Роғун ГЭСнинг навбатдаги гидроагрегат қурилмаси кутилганидек шу йилнинг апрель ойида ишга туширилмайди, дея хабар беради «ASIA-Plus».

Фото: «ASIA-Plus»

«Бу ойда юз бермаслиги аниқ, қурилманинг ишга туширилиш аниқ вақти кейин эълон қилинади», — дейди ҳукумат манбаси.

Ушбу маълумотни тасдиқлаш учун Роғун ГЭСи қурилиши бўйича дирексиянинг масъул шахслари ва тегишли тузилмалар ҳеч қандай изоҳ бермаяпти.

Аввалроқ, иккинчи агрегатнинг ўрнатилиши (5-сонли) март ойи охиригача тугалланиб, апрель ойида ишга туширилиши ҳақида хабар берилган.

Дастлабки босқичда иккинчи агрегат, худди биринчиси сингари паст кучланишда ишлатилиши кутилмоқда.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар